Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Наманган вилоят прокуратураси ва ДХХ томонидан Уйчи туманида маданий мерос объектига жиддий зарар етказилганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Фото: Наманган вилоят прокуратураси

Фото: Наманган вилоят прокуратураси

Туманнинг «Пастгузар» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Уйчи манзилгоҳи» (Дўнгтепа) археология ёдгорлиги маданий мерос объекти сифатида давлат муҳофазасига олинган. Бироқ, Уйчи туман ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан тегишли идораларнинг рухсати олинмасдан, туман ҳокимининг 2019 йилдаги қарорига асосан қонунчиликка зид равишда археология ёдгорлиги ҳудудидан 10 сотих ер майдони МЧЖлардан бирига савдо, маиший ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун ажратиб берилган.

Фото: Наманган вилоят прокуратураси

Фото: Наманган вилоят прокуратураси

Ўтган вақт мобайнида МЧЖ томонидан ёдгорлик ҳудудининг 21 сотих қисмида оғир техника ёрдамида суриш ва қазиш ишлари олиб борилган. Оқибатда археология объектига 3,9 миллиард сўм миқдоридаги зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилоят прокуратураси томонидан Уйчи туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ҳамда МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар