«Барселона» Франк Кессиэ трансферини эълон қилди.
Кессиэнинг «Милан» билан амалдаги шартномаси якунига етди ва у эркин агент сифатида «кўк-анорранглилар» сафига қўшилди. Каталонияликлар 25 ёшли футболчи билан 2026 йил ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Франкнинг товон пули 500 миллион евро этиб белгиланди.
6 июль куни ивуарлик футболчининг тақдимот маросими бўлиб ўтади.
Франк фаолиятини «Стелла дъАжаме» клубида бошлаган. Ундан сўнг «Аталанта», «Чезена» каби жамоаларда фаолият олиб борган. 2019 йилдан 2022 йилга қадар «Милан» шарафини ҳимоя қилган.
Кессиэ 2021/22 йилги мавсум А Серияда 23 та ўйин ўтказиб, бешта гол уришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)