Корея Республикаси мезбонлик қилган Осиё чемпионатидан сўнг таэквондочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.
Унга кўра, -53 кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова 126,84 очко билан 1-ўринда қайд этилди. Қаюмова аёллар тасниф жадвалида пешқадамга айланган илк ўзбекистонлик таэквондочига айланди.
Шунингдек, қитъа биринчилигида муваффақиятли иштирок этган бошқа Ўзбекистон вакиллари ҳам ўз ўринларини мустаҳкамлаб олди. Хусусан, Токио Олимпиадаси ғолиби, рейтингда 2-ўринда бораётган Улуғбек Рашидовнинг очколари 262,31 тага етди.
Умумий ҳисобда кучли ўнликда жами 6 нафар ўзбекистонлик спортчини кўриш мумкин.
Эркаклар
-63 кг:
1. Хоан Кала (Испания) — 140,74 очко
13. Ниёз Пўлатов (Ўзбекистон) — 64,90
-68 кг:
1. Бредли Синден (Буюк Британия) — 293,44
2. Улуғбек Рашидов (Ўзбекистон) — 262,31
-74 кг:
1. Даниэль Кесада (Испания) — 132,58
10. Жасурбек Жайсунов (Ўзбекистон) — 80,40
-80 кг:
1. Максим Храмцов (Россия) — 304,34
9. Шуҳрат Салаев (Ўзбекистон) — 141,13
-87 кг:
1. Мигел Соареш (Бразилия) — 190,64
13. Никита Рафалович (Ўзбекистон) — 61,60
+87 кг:
1. Владислав Ларин (Россия) — 259,96
25. Шоҳрух Ражабов (Ўзбекистон) — 56,87
Аёллар
-53 кг:
1. Чарос Қаюмова (Ўзбекистон) — 126,84
2. Татяна Минина (Россия) — 116,70
-62 кг:
1. Каролайн Сантос (Бразилия) — 202,24
4. Феруза Садикова (Ўзбекистон) — 111,71
+73 кг:
1. Бянка Уолкден (Буюк Британия) — 352,07
7. Светлана Осипова (Ўзбекистон) — 156,07.
Изоҳ (0)