2 июль куни Исроил ҳарбий ҳаво кучларининг F-16 қирувчи самолётлари Ўрта Ер денгизи акваториясидан туриб Суриянинг Тартус вилоятидаги объектларга тўртта бошқариладиган ракета зарбаларини йўллади. Бу ҳақда Сурия араб республикасида ўзаро душман давлатлар билан муроса бўйича марказ раҳбарининг ўринбосари, биринчи даражали капитан Евгений Герасимовга таяниб «Интерфакс» хабар берган.
«2 июль куни соат 06:30 дан 06:36 га қадар тўртта F-16 тактик қирувчи самолётлари Ўрта Ер денгизи акваториясидан туриб Суриянинг Тартус вилоятидаги ҳудудларда жойлашган объектларга ракета зарбаларини йўллади. Исроилнинг авиазарбаси оқиабтида объектларга талафот етиб, икки нафар тинч аҳоли вакили яраланди», – деган Герасимов.
Шунингдек, у охирги бир сутка давомида Идлиб ҳудудида тўртта авиазарба бериш ҳолати кузатилгани, бунда «Жабҳат ан-Нусра» террорчилик гуруҳининг қўли борлигини таъкидлаган.
Алеппо провинциясида ҳам иккита, Латакияда битта ва Хамада битта авиазарба қабул қилиб олиш ҳолатлари кузатилган.
Изоҳ (0)