Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво марказининг маълум қилишича, ҳижрий 1443 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоби бўйича 2022 йил 30 июнь кунига тўғри келади.

Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

Шу муносабат билан Саудия Арабистонида арафа куни 2022 йил 8 июлга тўғри келади, ҳаж ибодатини адо этаётган зиёратчилар Арафот тоғида жам бўладилар.

9 июль Қурбон ҳайити сифатида расман тасдиқланса, ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар кетма-кет 4 кун дам олади.

Жумладан:

  • 9 июль – шанба, Қурбон ҳайити байрами;
  • 10 июль – якшанба, дам олиш куни;
  • 11 июль – душанба, президент фармонига мувофиқ барча ходимлар учун дам олиш куни;
  • 12 июль – сешанба:
а) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 16 июль — шанбадан кўчирилган дам олиш куни;

б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Изоҳ
Асосий янгиликлар