• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ёз фаслининг уч ойи учун ҳам алоҳида рухсатнома ва нарх бўлса, янаям қулай бўларди». Ҳайдовчилар «тонировка» масаласида яна нима истамоқда?

    Ўзбекистонда автомобилларнинг орқа ён ойналарини қорайтиришга расман ва бепул рухсат берилиши ҳамда олд ён ойналарни қорайтириш нархининг олти бараварга арзонлагани ҳайдовчиларда бошқа истакларга ҳам хоҳиш уйғотмоқда. Амалиётчи журналист Мунисахон Шукруллаева ўзбекистонлик ҳайдовчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг фикрини ўрганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Беш йилдан бери автомобиль бошқариб келаётган аёл ҳайдовчилардан бирининг айтишича, «тонировка»нинг айни пайтдаги нархи йиллик бўлиб, ҳайдовчиларга енгиллик яратиш учун ойлик тўловлар ҳамда рухсатномалар бериш керак.

    «Масалан менга ёз фаслининг иссиқ кунлари учун уч ойлик рухсатнома ҳам етарли бўларди. Ҳар ким ўз имкониятидан келиб чиқиб, уч ойлик рухсатнома олса, тўлови ҳам анча енгил бўлармиди? Дейлик ҳозир йиллик тўлов 2 миллион 400 минг сўм бўлса, шунда 3 ойлик рухсатнома учун шу пулнинг тўртдан бир қисми тўланадиган қилишса, янаям яхши бўларди», — дейди ҳайдовчи.

    Суҳбатдош Оғабек Самисовнинг маълумот беришича, Ўзбекистонда автомобиллар «тонировка»си тахминан 1999—2000 йилларда тақиқланган бўлиб, 2018 йилга келиб бу жараёнга расман, ҳақ тўлаш эвазига рухсатнома берилган.

    «Мен машина ҳайдамасам-да ‘тонировкаъга бепул рухсат берилиши ва олд ойналар тусини ўзгартириш нархи кескин пасайтирилгани шахсан менга жуда ёқди. Адашмасам бизда автомобиллар ‘тонировкаъси 1999—2000 йилларда тақиқланган бўлиб, 2018 йилга келгач маълум бир ҳақ эвазига рухсат бериладиган бўлди. Айни кунга келиб эса бу умуман бепул бўлди. Энди машина харид қилиб, бемалол ‘тонировка’ қилдирсам бўлар экан», — дейди суҳбатдош.

    Яна бир суҳбатдош Усмон Азимовнинг айтишича, тонировканинг бепул бўлиши у учун айни муддао бўлган.

    «Орқа ён ойналар ‘тонировкаъсига бепул рухсат берилгани мен учун айни муддао бўлди. Боиси, кўпинча уйдагиларимни бирор жойга олиб бормоқчи бўлсам, иссиқда азият чекишарди. Эндиликда бу муаммо бўлмайди. Олд ён ойналарни қорайтириш масаласига келсак, бу ҳозирча менга унчалик ҳам зарур эмас. Муҳими уйдагиларим учун қулай шароит яратилса, етарли», — дейди 10 йилдан бери автомобиль бошқариб келаётган Усмон Азимов.

    «Тонировка»га расман рухсат берилиши ички бозорда мазкур талабга бўлган эҳтиёжнинг ортишига сабаб бўлиши тайин, албатта. Хўш, нархига-чи, таъсир қилмаганми? Айни пайтда автомобиллар ойнасини қорайтириш нархлари қандай?

    Амалиётчи журналист Мунисахон Шукруллаеванинг аниқлик киритишича, Тошкент шаҳрида автомобилларнинг орқа ён ойналарини қорайтиришнинг хизмат нархи 800 минг сўмдан 1 миллион 200 минг сўмгача бўлган нархни ташкил қилмоқда.

    «Олд ён ойналарни қорайтириш нархлари эса қорайтирувчи материал сифатига қараб 400 минг сўмдан 500 минг сўмгача бўлган нархда белгиланмоқда», — дейди шу иш билан шуғулланувчи усталардан бири.

    Автомобильлар ойнасини қорайтириш билан шуғулланувчиларнинг айтишича, «тонировка»га расман рухсат берилиши уларда нархнинг ўзгаришига сабаб бўлмайди.

    «Бизда аввалдан шундай нарх бўлган ва шу нарх сақланиб қолмоқда», — дейди уста.

    Журналист Мусулмонбек Иброҳимовнинг айтишича, «тонировка»га расман рухсат берилиши бу хизматга бўлган талабнинг ортишига сабаб бўлади.

    «‘Тонировка’ бўлган талабнинг ортиши бу иш билан шуғулланувчиларнинг ва айнан шу ишни ўз бизнесига айлантирувчиларнинг ортишига сабаб бўлади. Ва натижада соҳада рақобат шаклланиб, нархларнинг тушишига эришилади. Аввалроқ аҳолининг маълум бир қатлами, тўғрироғи, пулдорларнинг бу имкониятдан фойдаланиши бу хизмат нархининг ҳам баланд бўлишига сабаб бўлган. Тасаввур қилинг, ‘тонировка’ рухсатномаси учун 13 миллион сўмни иккиланмай тўлаган пулдор, бунинг нархи 1 миллион 300 минг бўлса, ўйлаб ўтирадими? Албатта йўқ. У ҳатто нарх борасида ҳам тортишмаган. Айтилган пулга ойналарини қорайтириб, йўлида давом этган», — дейди журналист.

    Амалиётчи журналист Мунисахон Шукруллаеванинг вилоятда фаолият юритувчи ҳайдовчиларга таяниб ёзишича, ҳудудларда, хусусан Қашқадарёда автомобиллар ойнасини қорайтириш пойтахтга нисбатан анча арзон.

    «Орқа ён ойналарни қорайтириш пойтахтда 1 миллион 200 минг сўмгача баҳоланаётган бўлса, Қашқадарёда бу кўрсаткич тахминан 500—600 минг сўмни ташкил қилмоқда», — дейди воҳалик ҳайдовчилардан бири.

    «Дарё» «тонировка» билан боғлиқ ҳолатларни ўрганишда давом этади.

    Мавзуга доир: 

    • «Яқин 10-15 кун тонировка қиладиганларнинг ошиғи олчи бўлади». Ўзбекистонликлар тонировканинг арзонлашиши ва текин бўлишига қандай муносабат билдирди?
    • «Тонировка» нархи анча енгиллаштирилди, лекин жарималар миқдори юқорилигича қолмоқда

    29.06.2022, 22:23   Изоҳ (0)   24928
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда «шаҳар бедарвоза» деб ўйлаган шахсларга суд ҳукми ўқилди

    29.06.2022, 21:46

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ фуқароларни «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

    29.06.2022, 20:36

    Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво туфайли поездлар қатнов жадвалига ўзгартириш киритилади

    29.06.2022, 20:21

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ёшларни «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади

    29.06.2022, 20:16

    «Ўзбекнефтгаз»: Ўзбекистон тарихида илк бор синтетик GTL дизель маҳсулоти ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди

    29.06.2022, 20:00

    «Конституцияга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун» лойиҳаси: Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг ўзи ва оиласи яшаши учун етарли бўлиши керак

    29.06.2022, 18:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.