Қашқадарё вилояти Нишон тумани ва Самарқанд шаҳрида ноқонуний валюта айирбошлаш ҳолатларининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Нишон туман бўлими ва вилоят ИИБ томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда валюта қимматликларини муомалага киритиш фаолияти шуғулланиб келаётган Б.Н. бошқа бир фуқаро Б.га жами 10 минг долларни 109,5 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.V. валюта қимматликларини муомалага киритиш фаолияти шуғулланиб келаётгани аниқланган. У жами 3 минг долларни фуқаро А.га 32,7 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)