Қашқадарё вилояти Қамаши туманида магистрал ичимлик суви қувурига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан терговга қадар текшириш ўтказилган. Унда «C.Б.С» МЧЖ раҳбари И.Б. «Совсантепа» МФЙ ҳудудидаги МЧЖга қарашли иссиқхонани Шаҳрисабз—Қарши магистрал ичимлик суви қувурига ноқонуний улагани аниқланган. У 237.5 миллион сўмлик ичимлик сувини сарфлаб, Қашқадарё сув таъминоти МЧЖ манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
- Самарқандда фуқаро табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб 3,5 миллиард сўм зарар етказгани аниқланди
- Ўзбекистонда электр ва газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, бир неча юз млн сўм зарар етказганларга жиноят иши қўзғатилди
- Тошкент ва Фарғона вилоятларида газ ва электрдан ноқонуний фойдаланиб, 64 млн сўм зарар етказган фуқаролар аниқланди
Изоҳ (0)