Миср Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолёти ўқув парвози чоғида ҳалокатга учради, дейилади мамлакат Мудофаа вазирлиги сайтида берилган хабарда.
«Техник носозлик оқибатида қирувчи самолёт полигонлардан бирига қулаб тушди, унинг учувчиси тирик қолди», — дейилади агентлик хабарида.
18 июнь куни Венесуэла Қуролли кучларининг К8-W жанговар ўқув самолёти ҳалокатга учраган эди. У Ла-Каняда-де-Урданета муниципалитети томон учган ва Сан-Франциско муниципалитетида қулаган. Икки учувчи парашютни очишга муваффақ бўлган, бироқ тан жароҳатлари олган.
Изоҳ (0)