Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган корхонада 15 июнь куни портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 17:55 да Олмалиқ шаҳридаги «Аммафос-Максам» корхонаси ҳудудида ижарада фаолият юритаётган «Максам-Ўзбекистон» қўшма корхонаси цехида технологик жараённинг бузилиши оқибатида портлаш юз берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисада ушбу цехнинг бино конструкциялари бузилган. Шунингдек, воқеа жойига яқин бўлган юк машинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Айни вақтда жабрланган фуқаро шаҳар тиббиёт бирлашмасида шифокорлар назоратида, аҳволи қониқарли.
Содир бўлган вазият оқибатида ишчи-ходимларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири бошчилигида вилоят ҳокимлиги, прокуратура, ИИВ, Миллий гвардия ва бошқа ташкилотлар вакиллари етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)