Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жонни Депп бу кетишда ҳали бери таблоид сарлавҳаларини тарк этмайди. Суддан сўнг актёрнинг машҳурлиги янада ошди. Собиқ рафиқаси Эмбер Хёрд устидан қозонган ғалаба Жоннигагина фойда келтириб қолмаяпти. Масалан, 1990 йилда «Йиғлоқи» фильмини суратга олиш пайтида актёр минган мотоцикл аукционга қўйилди, деб ёзади People Talk.

Фото: People Talk

Фото: People Talk

Айтганча, техник носозлиги туфайли ҳаракатланишнинг имкони бўлмаган 1955 йилда ишлаб чиқарилган Harley-Davidson модели Kruse GWS аукционида 250 минг долларга баҳоланмоқда. Шу билан бирга, ҳар бир иштирокчи камида 25 минг доллар нархга устама қўшиши мумкин. Мотоцикл ҳозирда Бранстондаги музейда сақланмоқда.

Фото: People Talk

Фото: People Talk

Жонни Деппнинг ўзи эса нафақат обрўсини, балки карьерасини ҳам тиклашга ҳаракат қилмоқда. Яқинда актёр TikTok’да шахсий аккаунтига эга бўлди ва бир неча соат ичида гарчи битта видео жойлаштирмаган бўлса ҳам обуначилари икки миллиондан ошди. Бу вақт ичида нафақат Жонни Депп иштирокидаги фильмларга қизиқиш, балки актёр рекламасида суратга тушган Dior Sauvage атирига ҳам талаб ортди.

Эслатиб ўтамиз, суд Эмбер Хёрдни Жонни Деппга туҳмат қилганликда айбдор деб топди. Актриса бунинг учун собиқ турмуш ўртоғига 15 миллион доллар тўлаши керак.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда вояга етмаган бола бошқарувидаги Matiz ҳаракатсиз турган Ladа билан тўқнашди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 4 июнь куни ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилади
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Туркия президентининг инаугурация маросимида иштирок этади