«Ўзгидромет» 13—17 июнга об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, булутли об-ҳаво қуёшли ҳавога ўзгаради, ҳарорат яна кўтарилади.
13 июнь куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи термометр устуни 30-35 даражадан юқорига кўтарилмайди. Бу ўртача кўп йиллик қийматлардан бироз пастдир. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.
Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлади. Фақат айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, шунингдек дўл ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 16-21 даража, кундуз кунлари 34-39 даража атрофида, жанубий ва чўл ҳудудларида 40-42 даражагача иссиқ бўлади.
13 ва 14 июнь кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Изоҳ (0)