Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон шаҳри ҳокими Баҳром Ҳайдаров гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган. Бу ҳақда «Дарё» сўровига жавобан Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Баҳром Ҳайдаров.

Баҳром Ҳайдаров.
Фото: «Дарё»

Маълум бўлишича, ҳоким кеча, 2022 йилнинг 6 июнь куни ушланган.

«Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиши мумкин ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», — дейди Ҳаёт Шамсутдинов.

Қўшимча қилинишича, шаҳар ҳокими вилоятда Молия бошқармаси бошлиғи сифатида иш юритган пайтида шериклари билан 48 миллиард сўм бюджет маблағини талон-торож қилган. Бош прокуратура томонидан олиб борилаётган тергов иши доирасида 37 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, уларнинг 32 нафари қамоққа олинган. Айни кунга қадар етказилган зарарнинг 23 фоизи қопланган.

Аввалроқ Баҳром Ҳайдаровнинг давлат манфаатларига 1,7 милиард сўм зарар келтирганликда айбланаётгани, унинг депутатлик даҳлсизлигини бекор қилиш учун вилоят прокуратурасига тақдимнома киритилгани хабар қилинган эди. «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган ҳоким эса буни инкор этганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга кириш ҳақидаги аризаларни алоҳида-алоҳида кўриб чиқиши мумкин
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси пастлади