Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) «Ўзкимёсаноат» АЖ билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳа доирасида, Кореянинг нуфузли олийгоҳида кимё соҳасида магистратура (12 та ўрин) ва докторлик (PhD, 10 та ўрин) йўналишларида грант асосида барча харажатлар қопланган ҳолда таълим олиш учун танловлар эълон қилади.
Ўқишни муваффақиятли тамомлаганлар янги ташкил этиладиган Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти — Кимё технологиялари марказида ўз фаолиятларини давом эттириш имкониятига эга бўлишади. Ҳужжатлар 2022 йилнинг 31 июлигача қабул қилинади.
Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат этишингиз ва ҳужжатларни онлайн тарзда юбориш учун қуйидаги ҳаволага ўтишингиз мумкин: https://forms.gle/Si7CiuXdccnHxFzD9
Қўшимча маълумот учун: +99897 136 35 07, +99890 139 90 07, +99890 045 42 28, +99893 562 76 25
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)