Ўзбекистон 107 та давлат орасида солиқлардан кейин ўртача ойлик иш ҳақи бўйича мамлакатлар рейтингида 99-ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Курсив» хабар берди.
Мамлакатда ўртача ойлик иш ҳақи 277,7 долларни ташкил этди.
МДҲ давлатлари орасида Россия энг яхши натижага эришди — 52-ўрин (804,1 доллар).
Арманистон 79-ўринда (425,3 доллар), Қозоғистон 81-ўринда (413,7 доллар), Молдова 86-ўринда (391,3 доллар), Беларусь эса 89-ўринда (365,1 доллар).
Рейтинг етакчилари Швейцария (5942,4 доллар), Австралия (4181,4 доллар) ва Сингапур (4158,5 доллар) бўлди.
Энг ёмон кўрсаткичлар Покистон (176,8 доллар), Нигерия (163,7 доллар) ва Шри-Ланка (142,3 доллар).
Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади. Шу даврдан бошлаб энг кам иш ҳақи ойига 920 000 сўмни, базавий ҳисоблаш миқдори эса 300 000 сўмни ташкил этади.
Аввалроқ Ўзбекистонда 1 июндан тиббиёт ходимларининг иш ҳақи икки марта ошиши маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)