Сўнгги йилларда Америкалик хонанда Жастин Тимберлейкнинг мусиқий карьерасида бироз сустлик кузатилди. Мусиқачи деярли тўрт йил давомида альбом чиқармади ва кўпчилик ҳатто қўшиқчидан янгиликлар кутишни тўхтатди. Аммо у ўзини одамларга эслатишга қарор қилди, лекин ижодкорлиги билан эмас, деб ёзади People Talk.
The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, Жастин Тимберлейк ўзининг аксарият трекларига бўлган ҳуқуқларни Hipgnosis Song Management инвестиция компаниясига сотмоқда. Нашрга кўра, мусиқачи 100 миллион долларлик шартнома имзолаган. У ўзининг энг машҳур тароналарига муаллифлик ҳуқуқларни компанияга топширади: «Cry Me a River», «My Love», «What Goes Around», «Can’t Stop The Feeling» ва бошқалар.
Изоҳ (0)