• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    «Оскар»га 4 марта номзод бўлган «Қочоқ келин» — Жулия Робертс ҳақида сиз билмаган 20 та факт (фото)

    Жулиа Робертснинг фильмографиясида ўнлаб ёрқин роллари бор, бундан ташқари, People журнали уни 5 марта дунёдаги энг гўзал аёл деб топган. Агар Робертс ўз авлодининг энг муваффақиятли актрисаларидан бири сифатида тарихга киради десак, муболаға бўлмайди, лекин унинг муваффақият сари йўли анча қийин кечганини кўпчилик билмайди.

    Фото: AdMe
    • Жулия кичик шаҳарча — Смирнада, собиқ актёр ва драматург оиласида туғилган. Унинг ота-онаси болалар актёрлик мактабини бошқарган. Бўлажак юлдуз акаси Эрик ва синглиси Лиза билан бирга ўсган.
    • Жулия 4 ёшга тўлганида онаси ажрашиш учун ариза беради ва тез орада бошқа одамга турмушга чиқади. Шу тариқа Робертснинг ўгай синглиси дунёга келади. Бу никоҳ Жулиянинг онасига бахт келтирмайди: янги турмуш ўртоғи оилани таъминлай олмагани устига жуда қаттиққўл одам эди. Ўгай отаси билан муносабатлари ёмонлиги етмагандай, ўз отаси касалликдан вафот этади.
    • «Соҳибжамол» юлдузи болалигида саҳнани орзу қилмаган, балки ветеринар бўлишни хоҳлаган. Бироқ кейинроқ интервьюда у бу касбни ўрганиш унга жуда қийин бўлиб туюлганини тан олади.

    Фото: AdMe
    • Кемпбелл ўрта мактабини тугатгандан сўнг, Жулия штат университетига ўқишга кирди, лекин уни тугатмай, ота-онасининг изидан боришга ва актриса бўлишга қарор қилади. Кўп ўтмай у Нью-Йоркка кетади ва моделлаштириш агентлиги билан шартнома имзолаш билан бирга актёрлик курсларига ёзилди.
    • Айтиш керакки, унинг акаси, актёр Эрик Робертс Жулиянинг карьерасида муҳим рол ўйнаган. Айнан у Жулиянинг Голливудга қадам қўйишига ёрдам берган. Эрик у пайтда кўплаб фильмларда рол ўйнаганди. Кино агентини синглиси билан шартнома имзолашга кўндирган ҳам акаси бўлади.
    • Кўп ўтмай, Робертсга бир нечта эпизодларга таклиф тушади ва акаси билан биргаликда кичик рол ўйнайди. Унинг энг диққатга сазовор иши юлдузли карьерасининг бошланиши бўлган «Мистик пицца» фильмидаги официант роли эди. Фильм чиққандан сўнг, нуфузли танқидчилардан бири Робертсни «шиддатли энергияга эга соҳибжамол» деб атайди.

    Фото: AdMe
    • Афсуски, кейинчалик Жулия ва Эрикнинг муносабатлари бузилади, акасининг гиёҳвандлиги туфайли кўп йиллар гаплашишмайди ҳам. Жулия бундай турмуш тарзини хоҳламайди: акасининг қилиқларига ортиқ чидай олмасди.
    • Эрик ва унинг қиз дўсти ўртасидаги болага васийлик қилиш учун кураш пайтида Жулия акасининг ёнини олмагани муносабатларни, айниқса, ёмонлаштирди.
    • Айтганча, бу бола ҳозирда муваффақиятли актриса — Эмма Робертс эди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қизнинг тақдирида холаси катта рол ўйнайди. Бир вақтлар Жулия  Голливудга актёр акаси туфайли кириб келганди, кейинчалик у акасининг қизига юлдуз бўлишига ёрдам беради. Болалигиданоқ Эмма кўп вақтини холаси билан суратга олиш майдончаларида ўтказарди ва бу тажриба қизчада актриса бўлиш истагини уйғотди.

    Фото: AdMe
    • Томошабинлар Жулияни «Соҳибжамол» фильми чиққандан кейин севиб қолишди, аммо бундан олдин у худди шу номдаги песага асосланган «Пўлат магнолиялар» фильмида ҳам рол ўйнаган. Режиссёрлар бу рол учун Лаура Дерн ва Вайнона Райдерни мўлжаллашган, аммо кастинг директори Жулияни синаб кўришларини сўраган. Кейинчалик песа муаллифи «хонага кирганида унинг табассуми атрофдаги ҳамма нарсани ёритиб юборганини» яхши эслайди.
    • Фильм экранларга чиққандан сўнг Робертс «Оскар» ва «Олтин глобус» мукофотига «Иккинчи пландаги энг яхши аёл роли» номинациясида номзод бўлди.
    • Кейинги муваффақият унинг афсонавий «Соҳибжамол» фильмидаги роли бўлди.

    Фото: AdMe
    • Вивиан роли туфайли Жулия «Оскар» ва «Олтин глобус»га иккинчи марта номзод бўлади. Картина, шунингдек, романтик комедия учун сотилган чипталар сони бўйича рекорд қўяди, Робертснинг фильмда кийган қизил либоси эса кинодаги энг машҳур либослардан бирига айланади.
    • Бунинг ортидан кинода унчалик машҳур бўлмаган бир қатор роллари пайдо бўлади, бунинг ортидан актриса 2 йил танаффус қилди. Тўғри, бу танаффус актрисанинг карьерасига яхши таъсир кўрсатмади: унинг кейинги фильмларининг баъзилари томошабин ва танқидчилар томонидан яхши қабул қилинмади, «Мери Райли» фильми эса бутунлай муваффақиятсизликка учради.
    • Вазиятни Робертснинг «Дўстимнинг тўйи» фильми ва «Ўгай она» драмасидаги роллари ушлаб турди. Бироқ томошабинлар ҳали ҳам Жулия ва Ричард Гир дуэтини кўришни орзу қилган «Соҳибжамол»ни яхши кўрарди. Кўп ўтмай мухлислар истаганидек, улар жуфтлик ролини ўянаган «Қочоқ келин» фильми намойиш этилди.
    • Шахсий ҳаётига келсак, Робертснинг ишқий романлари ҳақида кўп миш-мишлар тарқалган. Масалан, у актёрлар Жейсон Патрик, Лиам Нисон, Дилан МакДермотт, Метю Перри ва Кифер Сазерленд билан муносабатда бўлган. У ҳатто Кифер Сазерленд билан унаштирилган, лекин ёшлар тўйдан 3 кун олдин ажралишди. Кўп ўтмай Жулия кантри қўшиқчиси Лайл Ловеттага турмушга чиқди, аммо 2 йилдан кейин улар ҳам ажралишди.

    Жулия Робертс ва Кифер Сазерленд

    Жулия Робертс ва Кифер Сазерленд
    Фото: AdMe
    • Ваниҳоят Робертс «Мексикалик» фильмининг суратга олиш жараёнида танишган оператор Даниэль Модер билан оилавий бахтини топди. Тўй ранчода бўлиб ўтди. Ҳозирда эр-хотиннинг 3 нафар фарзанди бор: 2 эгизак – ўғил ва қиз, яна бир ўғил.
    • Робертснинг янги ёрқин ғалабаси Стивен Содерберг фильмидаги Эрин Брокович роли бўлди. Ёлғиз она ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси образи актриса учун ажойиб муваффақият бўлди ва ниҳоят унга орзу қилинган «Оскар»ни олиб келди.
    • Айтганча, Жулия  суратга олиш учун 20 миллион доллар олган биринчи актриса бўлди. кейинги иши — «Мона Лиза табассуми» фильмида актриса бундан ҳам каттароқ даромад олди. Бир мунча вақт у Голливуддаги энг кўп маош оладиган актрисага айланди.

    Фото: AdMe
    • Жулия Робертс Жорж Клуни билан кўп йиллардан бери дўст. Улар «Оушеннинг 11 дўсти» фильмини суратга олиш пайтида яқинлашиб қолишди. Гап шундаки, ўша пайтда актриса эгизакларига ҳомиладор бўлган ва Клуни унга ҳар томонлама ғамхўрлик қилган. Актрисанинг сўзларига кўра, бу жуда таъсирли эди.
    • Эгизаклар — қиз ва ўғил туғилиши ҳам Жулия ва унинг акаси Эрик ўртасидаги музни эритиб юборди. Акаси тоға бўлганини билгач, дарров касалхонадаги синглисининг олдига югурди. Ўшандан кейин уларнинг муносабатлари илиқлашди, ҳозирда ҳам улар кўпинча оилавий таътилларни биргаликда ўтказишади.
    • Клунидан ташқари, Жулия Опра Уинфри билан ҳам яқин дўст. Робертс худди шу номдаги асар асосида суратга олинган «Е, ибодат қил, сев» фильмидаги роли учун ундан миннатдор. Гап шундаки, бу Опранинг энг севимли китоби бўлган ва Жулия  асар асосида фильм суратга олиш ғоясини берган.

    Фото: AdMe
    • Қизиғи шундаки, ушбу фильм суратга олинаётганда Жулия  4 килога семиради —барчаси Рим маҳаллий ошхонасининг ажойиб мазаси туфайли эди. Робертс, шунингдек, фильм ижодкорларидан оиласини ҳам Балига кўчириб келиш шартини қўяди.
    • Актриса ҳаётидаги энг қийин даврлардан бири 2014 ва 2015 йиллар бўлди: бу вақтда у 2 та катта йўқотишни бошдан кечирди. Аввалига унинг ўгай синглиси оламдан ўтди, кўп ўтмай узоқ давом этган хасталикдан сўнг онаси ҳам вафот этди.

    Фото: AdMe
    • Бундай оғир стрессни енгишига иши ёрдам берди. Сўнгги пайтларда актриса жиддий фильмларда суратга тушишни афзал кўриб, оилавий муаммоларни бошдан кечираётган мураккаб қаҳрамонларни танлайди. «Мўъжиза» ва «Бенни қайтариш» фильмлари шулар жумласидан.
    • 2022 йилнинг кузида эса актрисанинг мухлисларига ҳақиқий совға бўлади: улар Жули ва Жорж Клуни дуэтини яна экранларда кўришлари мумкин. Дўстлар биргаликда «Жаннатга чипта» фильмида суратга тушишади.

    Фото: AdMe
    • Фильмлардаги фаолиятидан ташқари, Жулия кўп йиллар давомида яхши ният элчиси бўлган. 1995 йилда у муҳтож болаларга ёрдам бериш дастурини ишлаб чиқишда ёрдам бериш учун Гаитига боради. Бундан ташқари, ўз фаолияти давомида Жулия кўплаб экологик ташаббусларни, хусусан, «Тоза ҳаво» ташаббусини қўллаб-қувватлади. Бундан ташқари, у аёллар имкониятларини кенгайтиришга қаратилган Чанге Белл кампаниясида иштирок этган.
    • Ҳозирда юлдуз 54 ёшда, катта фарзандлари тез орада коллежга боради, актрисанинг ўзи эса ижодий режаларга тўла. Ва у ҳали ҳам ажойиб кўринишда. Қандай қилиб бундай формада бўлиши ҳақидаги барча саволларга Жулия шунчаки омадли эканлигини айтади: «Бу 97 фоиз генетика. Гўзаллик сирлари ёки шунга ўхшаш нарсаларга ишонманг, ҳамма гап — яхши генетикада».

    Мавзуга доир:

    • Фильмлардаги образлари ишончли чиқиши учун ҳаётини хавф остига қўйган жаҳон киноси юлдузлари (фото)
    • Оламшумул машҳурлик келтириши мумкин бўлган ролларни рад этган актёр ва актрисалар (фото)
    • Котиба, фаррош, жиннихонада юк ташувчи: Голливуд юлдузлари машҳур бўлгунга қадар қаерда ишлаган?

    28.05.2022, 14:27   Изоҳ (0)   32842
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Одамни бунчалик истеъмол қилиб юбориш керак эмас-да». Юлдуз Усмонованинг эри аввалги концертдаги «парда воқеаси» унга қандай таъсир қилгани ҳақида (видео)

    27.05.2022, 19:41

    Таниқли Голливуд актёри Рей Лиотта вафот этди

    27.05.2022, 10:24

    Хонанда Наргиз Зокировага 2072 йилга қадар Россияга кириш тақиқланди

    26.05.2022, 15:47

    «Ялала бобо» термаси билан кўзга ташланган Элёрбек Мелибоев бир сўм тикмасдан, фольклор қўшиқ ва гитара билан машҳурликка эришаётгани ҳақида (видео)

    26.05.2022, 14:10

    «Унинг феъли кимгадир ёқади, кимгадир йўқ». Юлдуз Усмонованинг опаси синглисининг болалиги, феъл-атвори ҳамда ёшлигидан қаттиқ ишлагани ҳақида (видео)

    26.05.2022, 12:45

    «Бир-биримизни 7 йил синадик». Хонанда Каниза турмушга чиққанини маълум қилди (фото, видео)

    25.05.2022, 19:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.