Футбол бўйича БАА Про-Лигасининг 25-туридан ўрин олган ўйинда «Шаржа» 21 май, шанба куни «Эмирейтс» билан баҳс юритди.
«Шаржа» майдонида ўтган баҳс 2:1 ҳисоби билан якунланди, унда мезбонлар ғалабани қўлга киритди. Эътиборлиси,«Шаржа»нинг ғалаба голига Отабек Шукуров муаллифлик қилди. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, дарвозасини ишғол этди.
Қайд этиш керак, учрашувда Отабек Шукуров сардор сифатида ҳаракат қилди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
Шукуров 23-тур доирасидаги учрашувда дубль қайд этиб, жамоасига ғалаба келтирганди.
Ушбу ғалабадан кейин «Шаржа»нинг очколари сони 54 тага етди, жамоа мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. Пешқадам «Ал-Айн» ҳисобида 61 очко мавжуд.
БАА Про-Лигаси
25-тур баҳси
21 май шанба
Изоҳ (0)