Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия спортига қўйилган санкциялар ҳақида гапирди.
Менга нисбатан санкциялар қўлланилганда, ўзимни ғолиб деб ҳисоблагандим. Россия спортчилари — ғолиблар. Спортчиларни ғалаба билан табриклайман.Аввалроқ УЕФА Россия терма жамоалари ва клубларини Еврокубок мусобақаларидан четлатгани хабар қилинганди. Россия паралимпиячилари Пекинда ўтадиган 2022 йилги Паралимпия ўйинларидан, Россия терма жамоалари хоккей, баскетбол ҳамда гандбол бўйича халқаро мусобақалардан четлатилганди.Улардан қўрқишмоқда, уларга рухсат берилмаяпти. Спортчилардаги бор иштиёқ — Россия байроғини кўтариш.
Биз билан дўст бўлган ҳудудлар бор деб ўйлайман. Демак, рақобатлашиш мумкин. Бутун дунёга ўзимизни ҳақ эканлигимизни, бизни синдириб, тиз чўктириб бўлмаслигини исботламагунимизча яшашимиз керак.
Бу яқин келажакда содир бўлади. Улар тан олиши, кечирим сўраши, Россия ва барчага қўйилган санкцияларни бекор қилишлари лозим.
Рамзан Қодиров, Чеченистон раҳбари
Изоҳ (0)