Тошкент метрополитенининг «Олмазор» бекатида 58 ёшли фуқаро эҳтиётсизлиги сабаб поезд йўлига йиқилиб тушди. Метрополитен матбуот хизмати ҳолат қандай содир бўлгани тасвирланган видеоларни эълон қилди.
Маълум қилинишича, «Олмазор» бекатида фуқаро О.З. (1964 йилда туғилган) метро вагонига тезроқ кириш учун шошилиб бораётган вақтида эҳтиёткорсизлиги сабаб ҳаракатланишга тайёргарлик кўраётган поезд йўлига тушиб кетган.
Метрополитен ходимлари ҳамда йўловчиларнинг тезкорлиги сабаб фуқаро ҳеч қандай тан жароҳатларсиз, зудлик билан поезд йўлидан қутқариб олинган.
«Ҳурматли метро йўловчилари, бекат платформаларида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда, шошилмасдан, ўз ҳаётингизни хавфга қўймаган ҳолда ҳаракатланишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.
Бундан аввал Тошкент метросида ўзини поезд тагига ташлаган эркак воқеа жойида вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)