• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Полиция фуқаролар соқолини мажбурлаб олиб ташламоқда. Бундай ҳаракатлардан Америка хурсанд эмас». АҚШ элчиси Ўзбекистондаги эски даврларни акс эттирувчи муаммолар ҳақида гапирди

    Ўзбекистонда эски даврларни акс эттирувчи бир қатор муаммолар мавжуд. Бу ҳақда 16 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган «Декларациялар мулоқоти» халқаро форумида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниэл Розенблюм айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

    Фото: Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

    Форум очилишида нутқ сўзлаган АҚШ элчисининг айтишича, Ўзбекистонда диний эркинликни таъминлаш бўйича ижобий ўзгаришлар билан бирга айрим муаммолар бор.

    «Албатта, АҚШда ҳам динлараро муносабатларни тартибга солишда камчиликлар бор. Аммо ҳозир Ўзбекистондаги вазият бўйича тўхталиб ўтмоқчиман. Мамлакатда сўнгги 5 йилда диний соҳада кўп ислоҳотлар қилинди. Уларни эътироф этиш керак. Мисол учун, республиканинг махсус диний чекловлар мавжуд давлатлар халқаро рўйхатидан олиб ташлангани катта натижалардан бири. Кўплаб диний ва сиёсий маҳбуслар озод қилингани, кичик диний гуруҳларга рейдлар олиб бориш тўхтатилгани яхши кўрсаткич. АҚШ бу ишларни қўллаб-қувватлайди.

    Бироқ Ўзбекистонда эски даврларни акс эттирувчи муаммолар ҳам борлиги одамни ташвишга солади. Масалан, фуқароларни экстремистик материаллар сақлагани учун қамаш масаласи. Яқинда блогер Фозилхўжа Орифхўжаев шундай айблов билан 7 ярим йилга озодликдан маҳрум этилди. Инсонларда ўз динларига эркин риоя қилиш имконияти бўлиши керак.

    Яна бир муаммо — диний ташкилотни рўйхатга олишда тўсиқлар мавжудлиги ва жараён ўта мураккаблиги. Бу халқаро қонунларга зид келади. Шунингдек, полиция томонидан соқол қўйганлар соқолини мажбурлаб олиб ташланиши муаммоси. Бу борадаги ҳаракатлардан Америка хурсанд эмас. Мен сўзларимни дўст сифатида айтяпман. Тўғри, мамлакатда 2016 йилдан бери кўп ислоҳотлар қилинди. Лекин баъзи нарсалар орқага кетаётгандек туюлмоқда. Биз янада инклюзив жамият сари интилишимиз керак», — деди АҚШ элчиси.

    Аввалроқ Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоев динлар, маданиятлараро бағрикенгликни таъминлаш муҳим вазифа эканини таъкидлаганди.

    «Яна ва яна такрорлашдан тоймаслигимиз керак: терроризм, тажовузкор экстремизмни муайян бир дин билан боғлаш зинҳор ва зинҳор мумкин эмас. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, диний эътиқод радикал оқимларга қўшилишнинг асосий омили эмас», — деганди Сенат расмийси.

    16.05.2022, 15:30   Изоҳ (0)   27239
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва бошқа МДҲ мамлакатларида пул ўтказмалари инқирози прогноз қилинди

    16.05.2022, 15:17

    Нукусда ўзини каналга ташламоқчи бўлган қиз қутқариб қолинди (видео)

    16.05.2022, 15:04

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди

    16.05.2022, 14:42

    «Терроризм ва экстремизмни дин билан боғлаш зинҳор мумкин эмас» — Содиқ Сафоев

    16.05.2022, 14:23

    «Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    16.05.2022, 13:59

    Тошкент марказидаги давлат биноси 38 млрд сўмга сотилди

    16.05.2022, 13:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эйфель минораси устидаги дронлар ва мушакбозлик шоуси кадрлари интернетни забт этди (видео)

    Лайфстайл | 16 июл, 09:44

    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди

    Реклама | 16 июл, 09:00

    “Реал Мадрид” Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда ўтказишни таклиф қилди

    Спорт | 16 июл, 09:29

    Қашқадарёда икки аёл дарёда чўкиб ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 16 июл, 09:25

    Исроил друзларни “ҳимоя қилиш” учун Сурия армиясига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 16 июл, 09:16

    Путин ўз шартлари бажарилмагунча урушни давом эттиради — Кремль манбалари 

    Дунё | 16 июл, 09:02

    Тошкентда қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириб бермоқчи бўлган ички ишлар ходимининг ўзи қамалди

    Ўзбекистон | 16 июл, 08:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.