«Ювентус» ҳимоячиси Жоржио Кьеллини мавсум охирида фаолиятини якунлашини маълум қилди.
Сўнгги 10 йил ажойиб ўтди, энди йигитлар бошланган ишни давом эттириши лозим. Мен қўлимдан келганини қилдим, ортимда нимадир қолдиряпман, деб ўйлайман.37 ёшли италиялик ҳимоячи жамоа билан 9 марта Италия чемпионлигини қўлга киритган ва бир марта иккинчи дивизионда ғолиб чиққан. Шунингдек, 5 мартадан Италия Кубоги ва Суперкубогида зафар қучган.Душанба куни стадион билан хайрлашаман, шундан кейин агар кучим етса, Флоренцияда охирги марта майдонга тушаман.
Бу юз фоиз ўзимнинг танловим, фаолиятимни юқори даражада якунлаётганимдан хурсандман. Кўп йиллардан бери аввалги савиямда ўйнай олмай қолганимда бутсини михга илишни хоҳламаслигимни таъкидлаб келардим.
Жамоа учун бор кучимни сарфладим ва яқинда «Ювентус»нинг содиқ мухлисларидан бирига айланаман. Клубдаги шунча йиллардан сўнг ўз ҳис-туйғуларингиздан халос бўлишингиз қийин.
Жоржио Кьеллини, «Ювентус» ҳимоячиси
Изоҳ (0)