Telegram асосчиси Павел Дуров ўз Telegram каналида дунё озиқ-овқат инқирози ёқасида турганини айтди.
Дуровнинг сўзларига кўра, айни дамда юз миллионлаб одамлар очликдан азият чекмоқда.
Эҳтиёжга муҳтожларга ёрдам бериш учун ўтган ой БАА муваффақиятли 1 Billion Meals ташаббусини ўтказди.
1 Billion Meals — бу 50 та мамлакатдаги энг камбағал одамларни миллиардлаб овқат билан таъминлашга қаратилган маблағ йиғиш кампанияси.
Ташаббус асосчиси Шайх Муҳаммад 400 миллион егулик хайрия қилди, мен эса камтарона 12 миллион ҳисса қўшдим, — дейди ДуровУмид қиламизки, кейинги йилларда яна кўплаб одамлар ташаббусга қўшилади ва биз биргаликда БМТ томонидан қўйилган «Нол очлик» мақсадига эриша оламиз, дейди Telegram асосчиси.
Аввалроқ Telegram асосчиси Павел Дуров БАА фуқаролигини олгани ҳақида хабр берилган эди.
Изоҳ (0)