Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистоннинг бир нечта банклари биринчи чоракни зарар билан якунлади. Бу ҳақда «Дарё»га банкларнинг молиявий ҳисоботидан маълум бўлди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Биринчи навбатда зарарни яқинда иш бошлаган банклар кўрган:

  • TBC Bank — минус 49 млрд сўм;
  • «Тенге Банк» — минус 30 млрд сўм;
  • «Анорбанк» — минус 17,2 млрд.

Буни банклар ҳозирда ўз ривожланишига фаол сармоя киритаётгани билан изоҳлаш мумкин.

Улардан ташқари, Hi-Tech Bank (минус 4,9 млрд сўм), «Туркистонбанк» (минус 19,9 млрд сўм) ва «Ўзагроэкспортбанк» (минус 12,9 млрд сўм) биринчи чоракни зарар билан якунлаган.

Аввалроқ «Ўзтрансгаз» йил бошидан бери 750 млрд сўм зарар кўргани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар