«Ўзбекистон металлургия комбинати»нинг 2022 йилнинг биринчи чорагидаги умумий даромади 2 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда «Дарё»га компания молиявий ҳисоботидан маълум бўлди.
Даромад 2021 йилга нисбатан 20 фоизга ўсган. Ўтган йилнинг январь—март ойларида компания 1,6 трлн сўм даромад қилган эди. Шунингдек, бу даврда харажатлар ҳам кўпайди — 1,1 трлн сўмдан 1,3 трлн сўмга етди.
«Ўзбекистон металлургия комбинати» йил бошидан бери 366,8 млрд сўм фойда кўрган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 134,8 млрд сўмга кўп. Компания 2021 йилнинг илк чорагида 232 млрд сўм соф фойда кўрган эди.
Металлургия комбинати январь—март ойларига кўра 52,5 млрд сўм солиқ тўлаган.
«Ўзбекистон металлургия комбинати» қандай компания?
«Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамияти Ўзбекистондаги йетакчи қора металлургия корхонасидир. Комбинат негизли соҳа бўлиб, барча бошқа корхоналар билан алоқада бўлиб туради.
Комбинат таркибида қуйидагилар мавжуд:
- Пўлат эритиш цехлари;
- Прокат ишлаб чиқариш цехлари;
- Рангли металлар ишлаб чиқариш цехи;
- Иссиқликни ўтказмайдиган материалларни ишлаб чиқариш цехи;
- Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш цехи;
- Республика ҳудудлари бўйлаб қора металл парчалари ва чиқиндилари тайёрлаш ва қайта ишлаш цехлари;
- «Ўзметкомбинат» АЖ «Иккиламчиқораметаллар» бошқармасининг филиаллари;
- Ферроқотишмалар ишлаб чиқариш цехи.
Аввалроқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» йил бошидан бери 1,5 триллион сўм зарар кўргани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)