Нижний Новгород ва Ульяновск вилоятлари ҳукумат делегацияларининг Ўзбекистонга амалий ташрифлари чоғида улар Orient Group раҳбарияти билан стратегик ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.
25 апрель куни Orient Business Center’да республиканинг йирик хусусий холдинги раҳбарияти ва Россиянинг икки вилоятидан келган вакиллик делегациялари ўртасида учрашувлар бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти тақдимотлари ўтказилди. Ульяновск вилояти губернатори Алексей Русских қурилишдан тортиб то чакана савдогача бўлган турли соҳалардаги кўплаб корхоналарни бирлаштирган бизнес кўлами унда катта таассурот қолдирганини, бу эса сармоявий ҳамкорликни муҳокама қилиш учун кенг имкониятлар очаётганини таъкидлади.
Воқеани шарҳлар экан, Orient Group Management бош директори Андрей Сафронюк шундай деди: «Холдингимиз манфаатларининг кенг доираси иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларида интеграция лойиҳалари муваффақиятига ишониш имконини беради. Биз Orient Group активлари негизида ҳамкор ресурслар ва технологияларни жалб этган ҳолда қўшма корхоналар яратишда жиддий истиқболларни кўрамиз. Яқин келажакда аниқ ташаббусларни муҳокама қилишни бошлаймиз деган умиддамиз».
Нижний Новгород вилояти губернатори Глеб Никитин бир қатор соҳаларда самарали ҳамкорлик қилиш имкониятига ишонч билдирди. Томонлар мулоқотни ривожлантириш учун ишчи гуруҳлар тузишга келишиб олишди.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)