Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига етиб келди ва ташрифни Кўкдала туманидан бошлади. «Дарё» мухбирининг хабар беришича, давлат раҳбари бу ерда туман фаоллари билан учрашув ўтказмоқда.

«Сизлар билан Улуғ Рамазон ойида кўришиб турганимдан хурсандман. Ҳар бир вилоятга боришдан аввал жуда катта тайёргарлик қиламан. Сайловолди учрашувда кўп масалалар юзасидан гаплашгандик. Масалан, Чироқчини иккига бўламиз, шундай бўлди», — дейди президент.

Давлат раҳбари Қашқадарё кўп жабҳаларда орқадалиги, бу ердаги яшаш шароит уни қониқтирмаслигини айтди.

«Мен доим айтаман метин интизом, деб. Қарор қабул қилиш осон, унинг амалий жиҳатини эса доимий назорат қилиш керак. Ҳозир ҳар бир маҳаллада уч нафардан президент вакили бор. Аёлларни ҳам рози қилишимиз керак. Аёлни рози қилсак оила тинч. Уларга яратилаётган ҳамма имкониятлар жамиятимизда адолат ўрнатиш учун. Жамиятимизда тенгликни таъминлаш», — дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.

Президент Кўкдала тумани ҳақида гапириб, бу ҳудудда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар борлигини таъкидлади.

«Масъуллар ҳар бир маҳаллага киришдан чиқишни ўйлаши керак. Чиқишдан олдин эса киришни ўйлаш керак. Яширмайман, мен пул билан келдим. Уни энди қайси туман ҳокими нима учун олишини гаплашамиз. Мен билан кўришганда сизлар савол берсаларингиз нимадир бўлса ҳам ўзгаради. Атрофимдаги масъулларга ҳам инсоф тегиб қолади. Дарахт экса ҳам кўкариб қолади, масалан», — деди президент.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев вилоятда икки кун — 21—22 апрель кунлари бўлади. Ташриф доирасида президент кластер ва саноат корхоналарида, фермер хўжалиги даласида бўлади, бунёдкорлик ишлари, маҳаллалардаги ўзгаришлар билан танишади. Шунингдек, халқ билан мулоқот, вилоят фаоллари билан учрашув, қишлоқ хўжалиги ва саноат лойиҳалари тақдимоти ҳам режалаштирилган.

Давлар раҳбари охирги марта Қашқадарёга 2021 йилнинг декабрида ташриф буюриб, Ғузордаги Uzbekistan GTL заводини ишга тушириш маросимида иштирок этганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар