Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни Қашқадарё вилояти Косон туманидаги «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилаётган «Янги Ўзбекистон» мавзеси уйларини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, бу ерда 2022—2026 йилларда 120 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган. Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, маҳалла идораси, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, спорт мажмуаси, истироҳат боғи ва стадион каби турли ижтимоий объектлар барпо этилади.
Жорий йилда 616 та хонадонли 30 та уй-жой қурилиши бошланган. Давлат раҳбари уйларни сифатли қуриш, одамлар учун ҳамёнбоп қилиш муҳимлигини таъкидлаган. Шу ернинг ўзида вилоятда ичимлик суви таъминоти ва оқова тармоғини яхшилаш борасидаги режалар ҳақида маълумот берилган.
Изоҳ (0)