«Ливерпуль» Англия Чемпионатининг қолдирилган 30-тур ўйинида «Манчестер Юнайтед» устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Премьер Лига жорий мавсуми биринчи даврасида «Ливерпуль» 2021 йилнинг октябрь ойида манкунианликларни 5:0 ҳисобида таслим этганди. Ўша ўйинда Оле-Гуннар Сульшер «қизил иблислар» бош мураббийи эди. Иккинчи ўйинда эса жамоа Ралф Рангник қўл остида майдонга тушди.
Икки ўйин натижасига кўра мерсисайдликлар 9:0 ҳисобида «Манчестер Юнайтед»дан устун келди. Бу манкунианликлар учун чемпионатда 129 йил ичидаги энг ёмон натижа ҳисобланади.
«Манчестер Юнайтед» 1892/93 йилги мавсум Англия чемпионатида икки ўйин натижасига кўра «Сандерленд»га 0:11 ҳисобида имкониятни бой берган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)