Ўзбекистонда Lada автомобилларини ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини йўлга қўйиш лойиҳаси устида ишланмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Янги ишлаб чиқариш линияси Жиззах эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги ADM Jizzax автомобиль заводида ташкил этилиши кутилмоқда. Уни ишга тушириш 2024 йилга мўлжалланган.
2021 йилнинг кузида Ўзбекистонда Lada автомобилларини йирик узелли усулда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Завод мултибрендли бўлиб, бу ерда KIA, Renault ва Lada русумидаги 10 хил енгил автомобиль йиғилади.
Ушбу лойиҳанинг қиймати 12 млн доллардан зиёд. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 25 минг дона. Корхонада 250 нафар мутахассис ишламоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб LADA автомобиллари нархи 3 фоиздан 10 фоизга ошгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)