Дилшод Кенжаев Президент таълим муассасалари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Қайд этилишича, у тайинловга қадар президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, Дилшод Кенжаев 2015 йилдан 2017 йил июлига қадар халқ таълими вазири ўринбосари сифатида ишлаган, кейинчалик Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармасига раҳбар этиб тайинланган. У 2017 йил 18 октябрь куни яна қайта халқ таълими вазири ўринбосари этиб тайинланган.
Унинг ўрнига Нодиржон Холбўтаев тайинланган. Бунга қадар у Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ (0)