Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қарши шаҳрининг амалдаги ҳокими Нормўмин Холбоев ва собиқ ҳоким Жамшид Фозилов даврида бозор баҳоси 156 млрд сўм бўлган ер ноқонуний бериб юборилгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, шаҳар ҳокимлари амалдаги қонунларга зид равишда 318 та ҳолатда бозор баҳоси 156 миллиард 422 миллион сўм бўлган 105 гектар ерга эгалик қилиш бўйича қарор чиқариб берган. Мазкур ҳолат вилоят прокуратураси томонидан аниқлангач, бўш турган 90,1 млрд сўмлик 58 гектар ер ҳокимлик захирасига қайтарилган. 1,2 гектар эса аукцион савдога чиққан.

«Қурилиши ишлари амалга оширилган 56,4 миллиард сўмлик 27 гектар ерни қайтариш бўйича судларга 133 та даъво ариза киритилган. Қарши шаҳар ҳокимлиги, кадастрлар палатаси ва қурилиш бўлимининг 7 нафар мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, айблов эълон қилинган ва иш судга оширилган», — дейилади прокуратура ахборотида.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади