«Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетини ташкил этиш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди, деб хабар беради Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Қарор билан Навоий давлат кончилик институти Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети этиб қайта ташкил этилган. Университетда саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланади.
Қарорга кўра, университет ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:
- Нукус кончилик институти;
- «Навоий» илмий-технология саноат парки.
- Кармана политехника техникуми;
- Ғозғон политехника техникуми.
Университетда 2023/2024-ўқув йилидан техника йўналиши бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Бундан олдин Самарқанд давлат тиббиёт институтига университет мақоми берилгани, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда Божхона институти этиб қайта ташкил этилди
Изоҳ (0)