Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги сектор раҳбарлари туманга янги тайинланган ҳоким Аҳрор Мансуров бошчилигида 48-сонли имконияти чекланган болалар таълим муассасасида бўлди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Мазкур муассасада жами 315 нафар бола тарбияланмоқда. Улар мактаб таълимидан ташқари боғбонлик, дурадгорлик, тўқувчилик ва зардўзлик каби ҳунарларни ҳам ўрганади.
Cектор раҳбарлари муассасада яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Муборак Рамазон ойи арафасида болаларга совға-салом ва кийим-кечаклар топширилди.
Шундан сўнг тарбияланувчилар билан бирга дастурхон атрофида жам бўлиб, бир пиёла чой баҳам кўрилди, мулоқотда бўлинди.
Изоҳ (0)