Самарқанд давлат университетига қарашли талабалар ётоқхонасида 29 март куни соат 02:00 ларда талаба қиз ўзини 9-қаватдан ташлаб, вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Самарқанд шаҳар прокуратураси ҳолат бўйича «Дарё»га қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, ўз жонига қасд қилган С.Э. турмуш қурмаган бўлган. Шунингдек, университет масъулининг маълумотига кўра, ўқишдаги ўқитувчи ёки курсдошлари билан низоли ҳолатлари, бирор муаммоси бўлмаган. Марҳуманинг хонадошлари охирги вақтларда унинг кайфияти бўлмаганини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан тергов бўлими томонидан тўпланган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича шаҳар прокуратурасига юборилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг декабрида Қашқадарёда техникум талабаси ётоқхонанинг 5-қаватидан тушиб кетиб, вафот этганди. Кейинроқ «Дарё» мухбири воқеа тафсилотларини ўрганиш мақсадида техникум ётоқхонаси ва ўқув биносида бўлиб, марҳумани таниган-билганларни суҳбатга тортган эди.
Изоҳ (0)