• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Европа Россия газини суюлтирилган табиий газга алмаштирмоқчи. Бу ўзи нима ва қандай амалга ошиш мумкин?

    Европа Иттифоқи йиллар давомида икки томон учун ҳам ўта муҳим бўлган муносабатларга якун ясаган ҳолда бир неча йиллар мобайнида етказиб берилган Россия газидан воз кечмоқчилигини маълум қилди.

    Сиёсатнинг кутилмаганда ўзгаришига сабаб – Россиянинг таъминотларни тўхтатиш ҳақидаги таҳдиди ва унинг Украинага босқинидан сўнг европаликларнинг мамлакатга миллиардлаб маблағ юборишни тўхтатгани бўлди.

    Бу оддий масала эмас, зеро минтақадаги истеъмол ҳажмининг учдан бир қисми асосий таъминотчи импортига тўғри келади. 

    Режанинг энг муҳим қисми Россиядан бошқа ишлаб чиқарувчилар, жумладан, АҚШдан суюлтирилган табиий газ сотиб олишни кўпайтиришдир.

    Фото: Bloomberg / Томоҳиро Оҳсуми

    Фото: Bloomberg / Томоҳиро Оҳсуми

    Суюлтирилган табиий газ (LNG) ўзи нима? 

    Табиий газ топилган жойлар кўпинча электростанциялар, заводлар, нефтни қайта ишлаш корхоналари ва аҳоли турар жойларидан юзлаб ёки минглаб мил узоқда бўлади. 

    Табиий газни қуруқликда қувурлар орқали нисбатан арзонроқ нархда, бироқ белгиланган нуқталарга олиб ўтиш мумкин. 

    Сўнги олти йил давомида газни минус 260 даража Фаренгейтгача (-162 даража Цельсий) музлатиш, яъни суюқ ҳолатга айлантириш бўйича миллиардлаб долларлик саноат барпо қилинди.

    LNG музлаткичли кемаларга ортилиб, бутун дунё бўйича етказиб берилади. 

    Суюлтирилган газ таъминотларини кўпайтириш нима учун қийин? 

    Гарчи янги газ қудуғи бир неча ҳафта ичида ишга тушиши мумкин бўлса-да, уни қабул қилиш ва суюлтирилган табиий газни (LNG) қайта газга айлантириш учун янги LNG заводи ёки импорт терминалини қуриш учун рухсатномалар, ер шартномалари ва миллиардлаб доллар маблағ олишга бир неча йил керак бўлади. 

    Керакли ихтисослаштирилган танкерларни қуриш ҳам анча вақт ва катта инвестицияларни талаб қилади. Шу сабабли, дунё яқин келажакда мавжуд LNG инфратузилмаси билан чекланади.

    Халқаро газ иттифоқи маълумотларига кўра, айни пайтда дунё бўйлаб тарқалган тўртга яқин LNG заводлари ва 150 та импорт терминаллари ҳамда улар ўртасида юкларни ўтказа оладиган 600 га яқин танкерлар мавжуд. 

    Европа нима сотиб олиши мумкин?

    Bloomberg Intelligence маълумотларига кўра, АҚШ, Қатар ва Австралия томондан бошқариладиган жаҳон LNG ишлаб чиқарилишининг ҳажми 2022 йилда 452,8 млн тоннани ташкил қилмоқда.

    Ҳафталик трафикдан келиб чиққан ҳолда, денгизда етказиб бериладиган юкларнинг тахминан 70 фоизи узоқ муддатли шартномали мижозлар учун мўлжалланган, қолган 30 фоизи эса глобал спот бозорида сотилади.

    Бундан келиб чиқадики жорий йилда, тахминан, 136 млн тонна LNG энг юқори нархни таклиф қилган томонга насиб этади. 

    Назарий жиҳатдан олиб қараганда, бу Европадаги 118 млн тонналик Россия LNG импортини бемалол қоплай олади.

    Европа бундай миқдордаги LNG ни қабул қилиш учун етарлича инфратузилмага эгами? 

    Айни пайтда Европа давлатлари йилига тахминан 80 млн тонна суюлтирилган газ импорт қилади. 

    Bloomberg Intelligence маълумотларига кўра, максимал қувватда улар жами 145 млн тонна импорт қилишлари мумкин, яъни тахминан 65 млн тонна захира қувват мавжуд. 

    Шундай қилиб, ҳатто максимал қувватда ҳам LNG импорти Россия қувур линияси газининг фақат ярмини қоплайди. 

    Бундан ташқари, Европа давлатлари газни қирғоқ бўйидаги импорт терминалларидан ички талаб марказларига ташиш учун қувур йўналишларини қайта тузишлари ва ўзаро боғловчи линияларни ташкил қилишлари керак бўлади. 

    Энг йирик истеъмолчи бўлган Германияга нима бўлади? 

    Европада Шимоли-Ғарбий Европадан Шарқий Ўрта Ер денгизига қилинадиган LNG импорти бўйича 20 дан зиёд терминал мавжуд бўлса-да, уларнинг ҳеч бири энг йирик энергия истеъмолчиси ҳудудида жойлашмаган.

    Германия канцлери Олаф Шольц Россия энергиясидан «иложи борича тезроқ» халос бўлишга ваъда берди, бу эса янги инфратузилма учун миллиардлаб долларлик сармояларни талаб этади. 

    Ушбу режалар деярли тўхтатилгандан кейин Европанинг энг йирик коммунал корхоналари қуруқликда ҳам, денгизда ҳам бир неча йил ичида фойдаланишга топширилиши мумкин бўлган қабулхоналар қуришни режалаштирмоқда. 

    Европада ўсиш қанчалик тез жадаллашиши мумкин?

    АҚШ ва Европа Иттифоқи урушни молиялаштиришда Россияга зарур бўлган пуллардан уни маҳрум қилишга уриниб, Европага кўпроқ миқдорда LNG етказиб бериш вазифасини тезлаштириш устида халқаро ҳамкорлар билан иш олиб бормоқда. 

    25 мартда оммага маълум қилинган пактга асосан Европа 2022 йил охирига келиб, 11 млн тонналик қўшимча LNG таъминотига эга бўлади, лекин уларнинг қаердан келиши номаълум. 

    Европа Иттифоқининг аъзо мамлакатлари 37 млн тонналик Америка ёқилғисига бўлган талабни камида 2030 йилгача қондиришга ҳаракат қилади. 

    Жаҳон LNG таъминотларининг сезиларли ўсиши янги лойиҳалар чиқарилиши режалаштирилган 2025 йилдан юз беради. 

    АҚШ қанча LNG’ни таъминлашга қодир? 

    АҚШда олтита LNG экспорт терминали мавжуд бўлиб, яна биттаси қурилиш жараёнида.

    Ушбу завод тўлиқ ишга тушгач, АҚШ йилига 100 млн тоннадан ортиқ LNG ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. 

    Ушбу ишлаб чиқаришнинг асосий қисми Осиё ва Европадаги харидорлар билан узоқ муддатли шартномаларга тўғри келади, аммо уларнинг маълум қисми ҳам жаҳон спот бозорида энг юқори нархга сотилиши мумкин.

     АҚШда LNG объектларини қуриш молиялаштириш ва шартнома тузишнинг дастлабки давридан кейин, тахминан уч йилдан беш йилгача давом этади. 

    Қатар Energy ва Exxon Mobil Corp. билан биргаликдаги Golden Pass LNG қўшма корхонаси ҳозирда қурилиш босқичида, бироқ биринчи маҳсулот 2024 йилгача ишлаб чиқарилади. 

    Бу бошқа импортчиларга қандай таъсир қилади?

    Украинада уруш бошланиши биланоқ маълум факторларнинг тўпланиши Европага жўнатиладиган юк вагонларини бўшатилишига сабаб бўлган ҳолда, йирик LNG импортчилари ўртасида мавжуд талабни пасайтирди. 

    Шимолий Осиёда қиш илиқ келди, Бразилиядаги ёмғир эса гидроэлектр таъминотига ижобий таъсир кўрсатди. 

    Украина уруши LNG спот нархининг кескин ошишига олиб келди ва бу яна давом этиши мумкин.

    Ҳиндистон ва Покистон каби қимматчиликка дош беролмайдиган қашшоқ давлатлар энергия тақчиллигига дуч келиб, уларнинг иқтисодиёти танг аҳволга келиб қолиши мумкин.

    Нархларнинг ошиши ва потенциал тақчиллик электр энергиясини ишлаб чиқаришда импорт газга қарам бўлган Япония, Жанубий Корея ва Покистон каби мамлакатлардаги коммунал корхоналарнинг кўмир ва мазут каби ўриндош товарларга ўтишини билдиради, бу эса атроф муҳит ифлосланишини кучайтиради ва глобал иқлим ўзгариши бўйича қилинаётган ишларни хавф остига қўяди.

    28.03.2022, 20:33   Изоҳ (0)   29107
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ҳеч кимнинг нияти йўқ» — Европа Россия газини рублда тўлаш қарорига жавоб берди

    28.03.2022, 13:45

    Уруш ҳали таъсир қилмади — Ўзбекистон февраль ойида нималар сотиб олди ва сотди?

    24.03.2022, 16:13

    «Яхши таъмирланган икки хонали уйни 900 долларга ижарага олдик» — Ўзбекистонга келган Беларусь фуқаросининг таассуротлари

    22.03.2022, 17:44

    Ўзбекистон олтин сотувини кескин оширди  

    21.03.2022, 13:52

    «Янги эски Совет Иттифоқи» — Ғарб компанияларининг Россияни тарк этиши нимани англатади? 

    18.03.2022, 20:46

    Марказий банк: Бизда сўмнинг алмашув курси бўйича мақсадли кўрсаткич йўқ. Асосий мақсадимиз — инфляция

    18.03.2022, 18:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Систит — бу уят эмас!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш учун шарт қўйди

    Дунё | 1 июн, 23:35

    Россия Кубоги. “ЦСКА” суперфиналда “Ростов”ни енгиб, бош совринга эга чиқди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

    Спорт | 1 июн, 22:48

    Туркияда Украина ва Россия музокараларининг 2-раунди бўлиб ўтади

    Дунё | 1 июн, 22:45

    Футбол тарихидаги энг кучли 10 та футбол академияси номи эълон қилинди

    Спорт | 1 июн, 21:47

    Исроил танклари Ғазода овқат кутаётганларга ўт очиб, 32 кишини ўлдирди

    Дунё | 1 июн, 21:45

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 500 та дрон иштирокидаги шоу

    Ўзбекистон | 1 июн, 21:00

    Қозоғистон армиянинг тайёргарлигини текшириш учун машқлар ўтказади

    Қозоғистон | 1 июн, 20:40

    Майда ойлик инфляция кескин ошди. Қайси ҳудудларда нархлар тез ўсмоқда?

    Иқтисодиёт | 1 июн, 20:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.