Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида она ва унинг қизи ўз яшаш уйида ўлдириб кетилганига оид хабарлар тарқалди. «Дарё» сўровига кўра, Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат 10 март куни содир бўлганини тасдиқлади.

Аниқланишича, 10 март куни туманнинг «Эсабой» маҳалласида истиқомат қилувчи 58 ёшли Н.А. ва унинг 21 яшар қизи V.Д.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноятни фош этиш учун тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Наманганда одам ўлдирганликда гумонланган шахслар Тошкентда қўлга олингани, Андижонда шаръий никоҳдаги эри бошқага уйланаётгани учун уни ўлдирган аёл 10 йилга қамалгани ҳамда Жиззахда маст ҳолатда танишини пичоқлаб ўлдирган эркакка жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 2023 йилда 9 минг гектар майдон қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади
Маҳаллий
Тошкент вилоятида келин қайнонасига 20 марта пичоқ урди (видео)
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирди