• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркманистонда муддатидан олдинги президентлик сайловлари бошланди

    Туркманистонда 12 март куни соат 07:00 муддатидан олдинги президентлик сайловларини ўтказиш учун 2577 та овоз бериш участкалари очилди, деб хабар беради Tengrinews. Овоз бериш жараёнлари соат 19:00 га қадар давом этади.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Туркманистоннинг хориждаги дипломатик ва консуллик муассасаларида очилган 41 та сайлов участкасида ҳам овоз бериш жараёнлари амалга ошириляпти. У ерда овоз бериш ўша давлатнинг маҳаллий вақти билан соат 19:00 га қадар давом этади.

    Туркманистон президентлигига тўққиз киши ўз номзодини қўйган: амалдаги президентнинг ўғли, бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов, Мари вилояти ҳокимининг ўринбосари Агжан Бакмирадов, «Аваза» санаторийси бош шифокори Бердимаммет Гурбанов, туман санитария-эпидемология хизмати бошлиғи Максатмират Овезгелдиев, «Қайта тикланувчи энергия манбалари» илмий-тадқиқот маркази директори Какагелди Сариев, молия-иқтисод мактаби директори Перхат Беганжов, «Ишончли қурилиш» хўжалик жамияти директори Бабамират Мередов, Туркманистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институтининг илмий ишлар бўйича проректори Хидир Нуннаев ва Демократлар партияси туман қўмитаси раиси Максат Одешов.

    Туркманистон қонунчилигида сайловчиларнинг иштирок этиш чегараси белгиланмаган, шунинг учун сайловчиларнинг ҳар қандай фаоллигида ҳам сайлов ўтган деб топилади.

    Туркманистон Сайлов кодексига кўра, Марказий сайлов комиссияси сайловдан кейин еттинчи кундан кечиктирмай овозларни умумлаштиради, баённома тузади ва натижаларини эълон қилади. Овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини олган номзод президент сифатида эълон қилинади.

    Туркманистон президенти этиб мамлакат ҳудудида туғилган, 40 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини биладиган, 15 йил давомида Туркманистонда муқим яшаган ва ишлаган номзод сайланиши мумкин. Туркманистон президенти бевосита халқ томонидан етти йил муддатга сайланади ва қасамёд қабул қилган вақтидан лавозимга киришади. Янги президентнинг инаугурацияси 19 мартда бўлиб ўтади.

    Эслатиб ўтамиз, 11 февраль куни Туркманистон парламенти олий палатасининг навбатдан ташқари йиғилишида мамлакатни 15 йилдан бери бошқариб келаётган Гурбангули Бердимуҳамедов раҳбарликни ёшларга топшириш ва фаолиятини Халқ маслаҳати раиси сифатида давом эттириш ниятини маълум қилди.

    15 февраль куни Бердимуҳамедовнинг ўғли, иқтисодиёт бўйича бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов бўлажак сайловларда мамлакат президентлигига биринчи номзод сифатида кўрсатилди. Кейинроқ туркман мухолифатининг хориждаги вакиллари ҳам президентлик сайловларида қатнашиш истагини билдирганди. Улар онлайн овоз бериш усулини таклиф қилган.

    Мавзуга доир: Бердимуҳамедов Туркманистон конституциясини ўзгартириш ва ҳокимият органлари ваколатини қайта тақсимлаш ниятида

    12.03.2022, 10:40   Изоҳ (0)   22536
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин ва Лукашенконинг Кремлдаги учрашуви беш соат давом этди

    12.03.2022, 09:51

    «Гуманитар фалокат жумласи Россия Федерацияси билан синоним бўлиб қолди» – Зеленский

    11.03.2022, 22:57

    Reuters санкцияларга учраган Алишер Усмоновнинг мулклари ҳақида маълум қилди

    11.03.2022, 20:33

    Украина бошқа давлатларни «Мир» карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатишга чақирди

    11.03.2022, 19:07

    «Лондонга бориш орзуйимдан маҳрум қилишди». Рамзан Қодиров Британия санкциялари ҳақида

    11.03.2022, 18:06

    Шойгу Яқин Шарқдан 16 минг кўнгилли Донбассда жанг қилишга тайёрлигини айтди. Путин уларнинг «жанговар ҳаракатлар зонасига» бориши учун ёрдам кўрсатишни буюрди

    11.03.2022, 14:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.