Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бош вазир ўринбосари — Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси раҳбарлигига Зулайҳо Маҳкамова номзоди маъқулланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар берди.

Фото: Telegram / «Наманган ҳақиқати»

Фото: Telegram / «Наманган ҳақиқати»

Зулайҳо Маҳкамова 2020 йилнинг мартидан буён Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Маълумот учун, Зулайҳо Маҳкамова 1968 йили Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. Наманган давлат педагогика институти ҳамда Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг февралида Ўзбекистон президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ бош вазир ўринбосари, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, тегишли ҳоким ўринбосарлари саналган хотин-қизлар қўмиталари раиси лавозимлари тугатилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди