«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси француз матбуотининг танқидларини оғир қабул қилмоқда.
Сўнгги ойларда машҳур француз нашрлари мунтазам равишда ҳужумчига учрашувлар натижаларига кўра жуда паст баҳо қўйиб келмоқда.
34 ёшли ҳужумчининг рейтинглари ҳатто Париж клубининг кийиниш хонасида ҳам муҳокама қилина бошлагани айтилмоқда.
El Chiringuito нашрига кўра, Месси клуб раҳбарларига ОАВнинг бундай муносабатидан ҳайратланганини ва буларнинг асоссиз эканини айтган. Унинг фикрига кўра, бу унга ҳаддан ташқари босим юклайди.
Маълумот учун, 2021 йилнинг ёзида эркин агент сифатида «ПСЖ»га ўтган Месси Франция чемпионатининг 2021/22 йилги мавсумида 15 ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.
Мавзуга доир: Лионель Месси 4 йилдан бери «Реал»га гол ура олмаяпти
Изоҳ (0)