Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридан Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Фото: Бешариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Бешариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Хўжанддан йўлга чиққан йўловчилар «Андархон» чегара масканида кутиб олиниб, Қўқон шаҳрига кузатиб қўйилган. Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраев божхона масканида Тожикистондан келаётган йўловчиларни кутиб олиб, уларга оқ йўл тилаган.

Янги халқаро йўналишда иш бошлаган автобус қатнови эрталаб соат 08:00 да Хўжанд шаҳридан Қўқонга йўл олади.

Фото: Бешариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Бешариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Бешариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Бешариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Автобус қатнови кечки соат 20:00 да Хўжанд шаҳрига охирги йўналишни бажаради. Йўлкира ҳақи Хўжанддан Қўқонгача 100 минг сўмни ташкил этади. «Йўловчиларнинг талаб ва истакларига кўра автобус қатнови кўпайтирилиши мумкин», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг октябрида Хўжанд шаҳрининг 16-микрораёнида жойлашган автобус бекатидан Тошкентдаги Собир Раҳимов номидаги автовокзалгача бўлган йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилган эди.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди