Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи Мўйноқ туманидан бошлангани тўғрисида хабар берилганди. Давлат раҳбари Мўйноқ туманида фаоллар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашмоқда, деб хабар беради «Дарё» мухбири.

Фото: Telegram / «Times.uz»

«Ҳозир аэропортга киришда топшириқ бердим, энди ҳафтада икки марта Тошкент—Мўйноқ—Нукус йўналишида парвозлар бўлади. Бу аэропорт расмга тушиш учун эмас, инсонларга хизмат қиладиган бўлиши керак», — дейди президент.

Давлат раҳбари «Қорақалпоғистонга пул билан келганини» айтиб ўтган.

«Аввал ҳам айтганман, маданият Мўйноқдан Нукусга бориши керак. Қилаётган ишларимиз қарсак учун эмас, одамларни рози қилиш учун», — дея қўшимча қилган Шавкат Мирзиёев.

Маълумот учун, Мўйноқ — Ўзбекистон шимоли-ғарбийда жойлашган шаҳар номидаги аэропорт бўлиб, 1947 йилда қурилган. 3-классга оид Мўйноқ аэродроми Ан-24, Як-40 ва бошқа енгил самолётларни, шунингдек, барча турдаги вертолётларни қабул қилишга қодир бўлган. 1960 йиллар бошидан 1990 йилга қадар аэродромда Ан-2 самолётлари кунига маҳаллий линиялар бўйича (асосан, Қўнғирот, Нукус, Урганч, Тахтакўприк, Қозоқдарё, Аспантай, Тулей пунктлари) 19 тагача йўловчи авиарейсларини амалга оширган. 2020 йилнинг августида Мўйноқда янги аэропорт ишга тушган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар