• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жиззах давлат педагогика институти бўлим бошлиғи 100 минг доллар пора билан ушланди

    Давлат хавфсизлик хизмати жойларда фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар қилди.

    Қайд этилишича, Жиззах давлат педагогика институтининг таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи 2021 йилнинг октябрь ойида мазкур олий ўқув юрти факультетларидан бирининг фаолиятини текшириш жараёнида аниқланган камчиликларни ушбу факультет деканига салбий таъсир қилмаслиги ва уни лавозимида қолишини таъминлаш эвазига 100 минг АҚШ доллари талаб қилган.

    ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда у сўралган пулни воситачи орқали олган вақтида ушланган.

    Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида яшовчи муқаддам судланган икки фуқаро (1980 йилда туғилган) Урганч шаҳридаги МЧЖлардан бирининг раҳбари юк автомашиналари харид қилиш учун 10 миллиард сўм миқдорида кредит олмоқчи эканлигидан хабар топиб, унга бу борада танишлари орқали ёрдам беришини айтган ва эвазига 45 минг доллар талаб қилган.

    Улар сўралган пулдан 15 минг долларни аванс сифатида олган вақтида ушланган.

    Хоразмда кузатилган яна бир ҳолатда Хонқа тумани Давлат солиқ инспекцияси ходими иккита МЧЖ фаолиятлари бўйича ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасига кўра, бюджетга қўшимча ҳисобланган 720 миллион сўмлик солиқ тўловларини таниш ҳамкасби имкониятлари орқали камайтириб беришни ваъда қилиб, эвазига ушбу МЧЖлар раҳбаридан 5 минг доллар олган вақтида ушланган.

    ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса олий ўқув юртига ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат қайд этилган.

    Хусусан, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро номига Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳридаги Қозоқ гуманитар юридик университетининг 1-босқичини тугатгани тўғрисида ҳужжат расмийлаштириб, сўнгра уни Тошкент давлат юридик университетининг 2-курсида ўқишга кўчириб беришни ваъда қилган шахс (1996 йилда туғилган) 8 минг доллар олган вақтида ушланган.

    Шунингдек, қонунбузар ушбу пул маблағини Чилонзор туманида жойлашган ўқув маркази раҳбари, муқаддам судланган жиноий шеригига (1994 йилда туғилган) бериши кераклиги маълум бўлган ва тезкор тадбир давом эттирилиб, пулни олган вақтида у ҳам ушланган.

    Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида яшовчи муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган фуқаро (1973 йилда туғилган) ўзганинг ишончига кириб, уни ички ишлар идораларига ишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг доллар олган вақтида ушланган.

    Сирдарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Гулистон туманида яшовчи, муқаддам фирибгарлик билан судланган шахс (1994 йилда туғилган) маҳаллий фуқарони ДХХ идораларига ишга киришида ёрдам беришини айтиб, ундан 2,5 миллион сўм олган вақтида ушланган.

    Аниқланишича, мазкур шахс жабрланувчидан уни ишга киритиш учун турли баҳоналарни рўкач қилиб, муқаддам 3900 доллар ва 70 миллион сўм олган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    16.02.2022, 21:41   Изоҳ (0)   35350
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди (видео)

    16.02.2022, 21:25

    Наманганда хотини пулини олиб қўяётган эр уни қўрқитиш учун ИИБга ёлғон хабар берди

    16.02.2022, 21:10

    Самарқандда Европа давлатларига ишга юборишни ваъда қилиб, 50 дан ортиқ одамни чув туширган шахсларга суд ҳукми ўқилди

    16.02.2022, 20:55

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

    16.02.2022, 19:41

    Ўзбекистон чегарасини бузиб ўтган шахслар энди жарима тўламаса мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилади

    16.02.2022, 18:59

    Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг мақоми оширилади

    16.02.2022, 17:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бектемирдан ўтувчи автомобиль йўлининг айрим қисмларида ҳаракат 5 кунга бир томонлама ёпилади

    Ўзбекистон | 2 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    Дунё | 2 июл, 19:45

    Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши қарорини қабул қилди

    Ўзбекистон | 2 июл, 19:36

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

    Реклама | 2 июл, 19:30

    Хитойлик эркак қизига “ўта чиройли бўлгани учун” блог юритишни тақиқлади

    Лайфстайл | 2 июл, 19:26

    Самарқандда мансабдорлар экспортни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган пулларни ўзлаштиргани аниқланди

    Ўзбекистон | 2 июл, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.