Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳити индекси январь ойида декабрга қараганда 3 пунктга пасайди. Бу ҳақда «Review.uz» хабар бермоқда.
Жорий йилнинг январь ойида ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи 59 пунктни ташкил этди (-100 дан +100 гача).
Ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи 3 пунктга пасайди. Ушбу тенденция ички иқтисодиёт тармоқларида кутилаётган циклик тебранишлар билан изоҳланмоқда.
Тармоқлар контекстида ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи:
- қурилишда — 73 пункт;
- саноатда — 58 пункт;
- қишлоқ хўжалиги соҳасида — 58 пункт;
- хизмат кўрсатиш соҳасида — 58 пункт мавжуд.
Ишбилармонлик муҳитининг умумий индикаторидаги ўзгаришлар индикаторнинг қуйидаги таркибий қисмларига тузатишлар билан боғлиқ:
Ишбилармонлик муҳитининг жорий ҳолат кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 пунктга ошди ва 43 пунктни ташкил этди, бу тадбиркорларнинг ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатига нисбатан ижобий кайфиятини тавсифлайди.
Ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатини яхши деб қайд этган тадбиркорларнинг улуши 47 фоизни ташкил этди.
Бизнесни ривожлантириш истиқболларини кутиш кўрсаткичи 76 пунктни ташкил этди.
Асосий муаммолар молиялаштиришга кириш (20 фоиз), ердан фойдаланиш (11 фоиз) юқори солиқ ставкалари (10 фоиз), юқори нархлар ва хом ашё етишмаслиги (5 фоиз), электр таъминоти (4 фоиз), пандемия таъсири (4 фоиз), солиқ маъмурияти (4 фоиз) бўлиб қолмоқда.
Изоҳ (0)