Тошкент шаҳрида 28 январь куни икки йўловчи автобуси тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, ЙТҲ шу куни соат 16:10 атрофида шаҳарнинг Чўпонота кўчасида содир бўлган. 12-автобус саройи филиалига бириктирилган 75А-автобус йўналиши ҳайдовчиси А.Й. Isuzu автобусини бошқариш жараёнида «Райҳон» кафеси қаршисида ўзидан олдинда ҳаракатланаётган мазкур йўналишдаги ҳайдовчи С.М. бошқарувидаги Isuzu русумли автобусни орқа қисмига бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган.
«Тошшаҳартрансхизмат» мутасадди ходимлари томонидан олиб борилган хизмат суриштируви давомида ҳар икки ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларига, йўналиш интизомига ҳамда лавозим мажбуриятларига риоя қилмагани сабабли улар билан корхона ўртасида тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган.
«Автобусларга етказилган моддий зарар белгиланган тартибда ишдан бўшатилган ҳайдовчилардан ундирилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)