• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг номи ўзгариши мумкин

    Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси янги таҳрирда янги ном билан кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ўз Telegram-каналида хабар берди.

    Партиялар фракциялари томонидан кўриб чиқилаётган янги кодекс лойиҳаси билан:

    • кодекснинг номи унинг тартибга солиш предмети ва хорижий тажрибадан келиб чиқиб Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс деб ўзгартирилмоқда;
    • айрим маъмурий ҳуқуқбузарлик таркиблари замон талаблари асосида қайта кўриб чиқилмоқда. Жумладан:
    1. амалда ўз аҳамиятини йўқотган ёки фуқаролик ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган 33 та маъмурий ҳуқуқбузарлик (транспортдан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш, шартнома интизомини бузиш, автомат телефонларни шикастлантириш ва бошқалар кодексдан чиқарилмоқда;
    2. объектив эҳтиёждан келиб чиқиб, 12 та янги турдаги ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда (пиёда ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига йўл бермаслик, электрон ҳисоб варақ-фактурани расмийлаштириш тартибини бузиш ва бошқалар);
    3. халқаро экспертлар (хусусан ОЭСР) тавсияларига кўра 3 турдаги ижтимоий хавфи катта бўлган ва маъмурий жавобгарлик орқали таъсир кўрсатиш самарасиз маъмурий ҳуқуқбузарликлар (НТТнинг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши Кодексдан чиқарилиб, улар учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда;
    • маъмурий жазо чоралари тизими такомиллаштирилиб, ўз аҳамиятини йўқотган, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш жазоси маъмурий жазо тизимидан чиқарилмоқда;
    • маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш тартиби такомиллаштирилмоқда. Хусусан:
    1. ҳуқуқбузарликка оид иш юритиш тизимини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида ташкил этиш назарда тутилмоқда;
    2. амалдаги кодексда мавжуд бўлмаган исбот қилиш, далиллар тақдим этиш, холислар, экспертиза тайинлаш, суд мажлисини видеоконференция тарзида ўтказишга оид янги тартиблар киритилмоқда;
    Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорларни ижро этиш тизими такомиллаштирилмоқда.

    Жумладан:

    • коррупция ҳолатларига имкон берувчи омилларни бартараф этиш мақсадида ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида нақд пулда жарима ундириш тартиби бекор қилинмоқда;
    • суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатлари ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида тайинланган маъмурий жазо чораларини алмаштириш тартиби белгиланмоқда.
    Бундан ташқари, қатъий маъмурий жарималар қайта кўриб чиқилиб, уларнинг минимал ва максимал миқдорини белгилаш орқали жарималарни пасайтирган ҳолда амалдаги жазолар либераллаштирилмоқда.

    Маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги қонунчиликнинг ҳар бир принципи мазмуни очиб берилмоқда. (Масалан, ҳеч бир шахс битта маъмурий ҳуқуқбузарлик учун икки марта жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги қоида белгиланмоқда).

    Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишда ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаган кўплаб муаммоли масалаларнинг ечими назарда тутилмоқда. Хусусан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишда рад қилиш асослари ва тартиби, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилинган қарорга нисбатан қўйиладиган талаблар ва бошқа ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги масалаларга оид қоидалар киритилмоқда.

    Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигининг олдини олиш мақсадида маъмурий ҳуқуқбузарликларни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш назарда тутилмоқда.

    Маълумот учун, янги лойиҳа кодекси 600 га яқин моддадан иборат.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда бизнес-омбудсманга тадбиркорлар ҳуқуқларини бузган мансабдорларга нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш ваколати берилади
    • Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарлик кучга кирди
    • Ўзбекистонда ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

    22.01.2022, 16:25   Изоҳ (0)   32206
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда пневматик қурол билан машинага ўқ узган шахс 15 суткага қамалди

    22.01.2022, 16:01

    Ўзбекистонда ҳокимликлар ҳузурида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилди

    22.01.2022, 15:34

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарма ва бир қатор департаментларга янги раҳбарлар тайинланди

    22.01.2022, 15:30

    «Ҳали бирор мижоз машинамни чала тозалабсан, деб норози бўлмаган». Қиш чилласида автомобилларни юваётган «мойкачи» аёллар

    22.01.2022, 14:16

    Фарғонада кундошининг 9 ёшли қизининг бошига уриб, каналга ташлаб юборган аёлга суд ҳукми ўқилди

    22.01.2022, 13:42

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Қуролли Кучлар академияси бошлиғи этиб тайинланди

    22.01.2022, 12:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.