• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистонда фавқулодда ҳолат режими 19 январдан бекор қилинади

    Қозоғистонда норозилик намойишлари фонида мамлакат миқёсида эълон қилинган фавқулодда тартиб 19 январдан бошлаб ўз кучини йўқотади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг матбуот котиби Берик Уали маълум қилган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Тартиб Нур-Султон ва Олмаотада, шунингдек, Олмаота, Атирау, Жамбил, Қизилўрда ҳамда Манғистов вилоятларида ҳам бекор қилинади. Аввал президент томонидан бошқа ҳудудлардаги фавқулодда ҳолат тартиби ўз кучини йўқотган деб топилганди.

    «Шу тариқа бутун мамлакат одатий ҳаёт тарзига қайтади. Фавқулодда ҳолат тартиби вақтида жорий этилган комендантлик соати ва бошқа вақтинчалик чекловлар ҳам олиб ташланади. Халқ бирдамлиги ва уюшқоқлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, армия вакилларининг машаққатли меҳнати сабабли Қозоғистон ҳудудида тартиб ва хотиржам муҳит ҳукмронлик қила бошлади», — дея Берик Уали сўзларини келтирган «Оrda.kz».

    Айни вақтда Олмаотада террорчилик хавфининг «қизил» даражаси ҳанузгача сақланиб турибди.

    Қозоғистонда 2 январь куни газ нархи кескин ошиши сабабли оммавий норозилик намойишлари бошланиб, бир неча кундан сўнг улар тартибсизликларга айланди. 4 ва 5 январь кунлари Олмаотада намойишчиларнинг хавфсизлик ходимлари билан тўқнашуви кузатилди. Қозоғистондаги тартибсизликлар фонида мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинган. 6 январда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) тинчликпарвар кучлари Қозоғистонга жўнатди. 7 январда мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонда конституциявий тартиб тикланганини эълон қилди ва мамлакат бўйлаб террорчилик хавфининг юқори даражаси жорий этилди.

    Норозилик намойишлари фонида 5 январь куни Тўқаев Назарбоевнинг ўрнига Хавфсизлик кенгашини бошқаришга киришди. Назарбоев умрининг охиригача мазкур лавозим ваколатларига эга эди. Кейинроқ унинг матбуот котиби Айдос Укибай Назарбоев Хавфсизлик кенгаши раҳбарлигини ўз ихтиёри билан топширганини маълум қилди.

    The Guardian нашри Назарбоев Нур-Султонда Тўқаев билан активлар, даромадлар ва табиий ресурслардан тушган маблағларни қайта тақсимлаш бўйича «аёвсиз музокаралар» олиб бораётгани ҳақида хабар берди.

    Намойишлардан кейин Назарбоев оиласи вакиллари Қозоғистоннинг катта компаниялари, давлат органлари ва ташкилотларидаги лавозимларидан маҳрум бўла бошлади. Жумладан, Қозоғистон биринчи президентининг икки куёви нефть-газ соҳасига оид йирик компаниялардаги лавозимини тарк этган. Элбошининг кенжа қизи Алиянинг турмуш ўртоғи Димаш Дўсанов «КазТрансОйл» бош директори лавозимидан, тўнғич қизи Дариғанинг «эри» Ғайрат Шарипбаев эса «ҚазақГаз Миллий компанияси» АЖ бошқаруви раиси лавозимидан истеъфога чиққан. Кейинчалик учинчи куёв – Тимур Кулибаев «Atameken» миллий тадбиркорлар палатаси раҳбари лавозимидан истеъфо берди. Қозоғистон президенти Назарбоевнинг жияни, Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари генерал-лейтенант Самат Абишни лавозимидан озод этиш ҳақидаги фармонни имзолаган.

    Кейинчалик Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатдаги норозилик намойишларидан кейин биринчи марта халққа мурожаат йўллади ва президент Тўқаев халқ фаровонлигини юксалтиришга қаратилган янги ислоҳотлар дастурини илгари сураётгани, ушбу дастурни қўллаб-қувватлаш зарурлигини қайд этди.

    18.01.2022, 23:27   Изоҳ (0)   20552
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрдўғон Россиянинг Украинага ҳужум қилишига ишонмаслиги ҳақида гапирди

    18.01.2022, 22:57

    Австрия Евроиттифоқ мамлакатларидан биринчи бўлиб мажбурий вакцинацияни жорий қилади

    18.01.2022, 21:56

    Коронавирус пандемияси популист-сиёсатчиларнинг камайишига олиб келди. Энди одамлар кўпроқ технократ сиёсатчиларни ёқтиришмоқда

    18.01.2022, 21:25

    Грузияда бир суткада 7,5 минг кишида коронавирус аниқланди — бу пандемия бошидан бери янги антирекорд

    18.01.2022, 19:55

    Тонга оролларига цунами урилди, қурбонлар бор (видео)

    18.01.2022, 19:29

    Видео: Россия ҳарбийлари қўшма машғулотлар учун Беларусга келишни бошлади

    18.01.2022, 18:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.