Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида 16 январь куни WEF мусобақаси бўлиб ўтди.
MMA оқшомининг иккинчи асосий жанги Ўзбекистон вакили Машрабжон Рўзибоев (13-4-1) иштирокида кечди. Ўзбекистонлик яккакурашчига мезбон спортчи Жаниш Залимбек уулу (0-3) рақиб бўлди.
Жанг бор-йўғи 15 сония давом этди. Рўзибоев беллашувни фаол бошлади ва 15-сонияда рақибига кучли оёқ зарбаси йўллаган ҳолда муддатидан аввал ғалабани қўлга киритди.
Изоҳ (0)