Bizning Uylar Development компанияси шу йил биринчи босқичи топшириладиган йирик лойиҳа — тайёр коттежларга эга ҳовлилар хариди учун фойдали шартларни таклиф этади.
«Сизнинг шаҳардаги ҳовлингиз» — бу Тошкент марказидан беш дақиқалик масофада жойлашган йирик коттеж мажмуаси. Лойиҳанинг умумий майдони 86 минг квадрат метрни ташкил қилади, унда 250 дан ортиқ коттежлар барпо этилади.
Шахсий ҳовли — кўп болали катта оилалар учун ажойиб имконият, уйда оиланинг ҳар бир аъзоси ўзининг шахсий хонасига эга бўлади. Майдони 135 ҳамда 194 квадрат метр бўлган коттежларда катта меҳмонхона, панорамали деразали кенг ошхона, тўрт ёки бешта ётоқхона, бир нечта ювиниш хонаси ва гардероб мавжуд.
Уйида жонивор боқишни, ёзги ошхона, тапчан ёки ҳовуз қуришни узоқ вақтдан бери орзу қиладиганлар учун ҳовлиси бор коттеж жуда қулай. Ҳовлининг бўш майдони коттеж турига кўра 97 ёки 115 квадрат метрни ташкил қилади. Ҳар бир ҳовли девор билан ўралган. Коттежда кириш эшиги ва машиналар учун алоҳида дарвозаси бор. Шунингдек, мажмуа ҳудудида фаввора ва яшил майдонга эга шахсий парк бунёд этилади.
Ёпиқ ҳудуд, шахсий бошқарув компанияси, шинам ҳовлига эга замонавий уйлар, ҳар бир коттежда автомашиналар учун алоҳида дарвоза, йўлнинг нариги томонида жойлашган йирик савдо мажмуаси — буларнинг барчаси «Сизнинг шаҳардаги ҳовлингиз» коттеж мажмуаси аҳолисига қулайлик яратади.
Шу йил лойиҳанинг биринчи, иккинчи ва учинчи босқичларини қуриб, фойдаланишга топшириш мўлжалланган. Айни дамда харидорларга фойдали муддатли тўлов режаси таклиф этилмоқда.
Батафсил маълумотларни қуйидаги рақамдан олишингиз мумкин: +99871 210 44 44
Сотув офиси ҳар куни 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.
Сотув офиси манзили: Миробод тумани, Қўшкўприк кўчаси, 30 уй
Мўлжал: УзБум, China Town ресторани
Сайт: hovlingiz.uz
Instagram: bizninguylar
Telegram: t.me/bizninguylar
Facebook: fb.com/bizninguylar
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)