• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан табрик йўллади

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан соҳа ходимларига байрам табриги йўллади. Табрик матни Президент матбуот хизматида эълон қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар!

    Қуролли Кучларимиз хизматчилари ва фахрийлари!

    Қадрли ватандошлар!

    Аввало, ўз ҳаётини она юртимизни ҳимоя қилишдек улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўпмиллатли бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

    Мана шу қутлуғ айёмда жонажон Ватанимизга садоқат, азму шижоат каби эл-юртимизга хос юксак фазилатларнинг қадр-қиммати ва аҳамиятини, улар ҳаётимизда тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб бораётганини янада теран англаймиз ва ўзининг жанговар фаолияти билан буни амалда исботлаб келаётган сиздек ғоят олижаноб касб эгаларини шарафлаймиз.

    Шу билан бирга, жанговар бурчини адо этишда мардларча ҳалок бўлган фидойи ҳарбий хизматчиларимизнинг нурли ва сўнмас хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтирамиз.

    Азиз дўстлар!

    Истиқлол даврида Ўзбекистон армияси жуда мураккаб ва шарафли йўлни босиб ўтди. Ёш давлатимизнинг ўта оғир шаклланиш йилларида айнан Қуролли Кучларимиз мамлакатимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч ҳаёти ва фаровонлигини таъминлаш, демократик ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишнинг ишончли кафолати бўлиб хизмат қилганини барчамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз.

    Кейинги йилларда амалга оширган туб ислоҳотларимиз туфайли тарихан қисқа даврда Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган, тезкор ва ихчам миллий армияни ташкил этишга эришмоқдамиз.

    Ана шундай буюк тарихий жараёнда халқимизнинг ҳарбий соҳадаги бой меросига таяниб, Жалолиддин Мангуберди, Соҳибқирон Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк саркарда боболаримизнинг жанговар анъаналарини муносиб давом эттириб келаётган, жисмоний ва маънавий етук, замонавий билим, қурол-яроғ ва техникаларни пухта эгаллаган, давлат ва халқ манфаатлари учун ҳар қандай синов ва машаққатларни енгиб ўтишга тайёр бўлган ҳарбийларимиз доимо фаол иштирок этиб келаётганлари ҳар қандай юксак эътирофга муносибдир.

    Шу маънода, муқаддас қасамёдига ҳамиша содиқ, эл-юрт ҳимояси йўлида метин қалқон бўлган мард ва жасур ҳарбийларимиз Ўзбекистоннинг чинакам ватанпарвар баҳодирлари, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

    Халқимиз ўзининг сизлар каби ботир ва довюрак фарзандлари – Ватанимизнинг ҳақиқий посбонлари билан ҳақли равишда фахрланади.

    Муҳтарам юртдошлар!

    Кейинги йилларда «Халқ ва армия – бир тану бир жондир» деган эзгу тамойил асосида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда фуқароларимиз армиянинг ҳар томонлама ёрдами ва кўмагини ҳаётнинг барча соҳаларида амалда ҳис этмоқдалар. Айниқса, мураккаб синов даври бўлган пандемия пайтида ва фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этишда, биз учун ҳеч нарса билан ўлчаб, қиёслаб бўлмайдиган бебаҳо бойлик – тинчлик ва осойишталикни асраш ва ҳимоя қилишда бу якдиллик янада яққол намоён бўлмоқда.

    Ҳозирги вақтда бутун жамиятимизда, жумладан, Қуролли Кучларимиз тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотларда «Инсон қадри учун» деган муҳим тамойил марказий ўринга қўйилаётгани сизларга яхши маълум.Шу асосда миллий армиямиз сафларида хизмат қилаётган барча ҳарбийлар, муҳтарам фахрийларимизнинг Ватан ва халқ олдидаги хизматларини муносиб қадрлаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, кундалик ҳаётидаги муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, уларнинг оиласи ва фарзандларини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги ишларимиз йилдан йилга янги босқичга кўтарилмоқда.

    Ҳеч шубҳасиз, ҳаётимизнинг барча жабҳаларини қамраб олаётган бундай жадал ўзгаришлар юртимизда ҳарбий хизматнинг обрў-эътибори, армия ва халқ бирлиги янгича мазмунга эга бўлиб, ёшларимиз қалбида армиямиз билан фахрланиш туйғуси, Ватан ҳимоячисидек олижаноб касбга ҳурмат-эҳтиром ҳиссини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

    Муҳтарам ватандошлар!

    Бугунги глобаллашув ва кескин рақобат даври, дунёнинг турли бурчакларида, жумладан, минтақамизда юз бераётган қуролли можаро ва қарама-қаршиликлар, янги таҳдид ва хатарлар олдимизга кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифаларни қўймоқда. Ана шундай ғоят масъулиятли вазиятда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш ва ҳимоя қилишда Қуролли Кучларимиз, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

    Бу ҳақиқатни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларимиз қудратини ошириш Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди. Ушбу вазифаларни амалга оширишда Қуролли Кучларимиз қўмондонлик таркиби жойлардаги ҳокимият идоралари ва халқимиз билан биргаликда бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишлари керак.

    Ҳарбий хизматчилар, айниқса, командирлар таркибининг профессионал тайёргарлигини ошириш миллий армияни янада ривожлантиришнинг энг муҳим шарти бўлиб қолмоқда. Бу борада Қуролли Кучлар Бош штаби ҳамда ҳарбий округлар бошқарув аппаратлари офицерларини, бригада командирлари ва уларнинг ўринбосарларини ўқитиш бўйича Қуролли Кучлар академиясида жорий этилган янги тизимнинг юксак самарадорлигини таъминлаш – долзарб вазифадир.

    Шу муносабат билан ҳарбий таълим ва илм-фан тизимида бошланган ислоҳотларни изчил амалга ошириш, соҳа учун кадрлар тайёрлашда назария ва амалиётни имкон қадар яқинлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

    Миллий армиямизни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар билан таъминлаш бўйича комплекс дастурларни тайёрлашда бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида кузатилаётган ҳарбий можаролар хусусиятларини, қўшинларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир. Бу борада энг зарур қурол-аслаҳа ва анжомларни сотиб олиш, уларни янги жанговар тизимлар билан биргаликда қўллаш ва такомиллаштириб бориш эътиборимиз марказида бўлиши зарур.

    Жаҳон ахборот маконида кескин кураш кетаётган ҳозирги вазиятда муҳим объэктларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳам давр талабидир.

    Ҳарбий хизматчиларнинг жанговар руҳи, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, аҳоли, биринчи навбатда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, Қуролли Кучларимиз фахрийларини ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилишни кучайтириш борасидаги ишларимизни бундан буён ҳам изчил давом эттирамиз.

    Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар,

    Қуролли Кучларимиз хизматчилари ва фахрийлари!

    Ушбу қутлуғ айёмда фидокорона хизматларингизни алоҳида таъкидлаб, сизларнинг фаол саъй-ҳаракатларингиз билан Ўзбекистон армияси изчил ривожланиб бораётганини, унинг жанговар қобилияти ортиб, мудофаа қудратимиз мустаҳкамланаётгани, халқимизнинг осойишта ҳаёти таъминланаётганини яна бир бор юксак ғурур билан эътироф этамиз.

    Фурсатдан фойдаланиб, ана шундай самарали хизматларингиз учун сизларга, мў’табар тупроғимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш йўлида олижаноб ва масъулиятли бурчини муносиб адо этиб келаётган барча жасур ўғлонларимизга, уларнинг ота-оналари ва оила аъзоларига чин дилдан миннатдорлик билдираман.

    Барчангизни Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг шонли 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан яна бир бор самимий табриклайман.

    Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, тинчлик ва фаровонлик тилайман.

    Миллий армиямиз сафларидаги шарафли хизматингизда янги ютуқ ва зафарлар ёр бўлсин!

    Куч-ғайратингиз, шаъну шарафингиз янада зиёда бўлсин!

    Жонажон Ўзбекистонимизга садоқат билан хизмат қилишдан ҳеч қачон чарчаманг, мард ва жасур Ватан посбонлари!»

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон президенти

    13.01.2022, 19:46   Изоҳ (0)   27307
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида меҳнат миграциясини ташкил этиш бўйича ҳукуматлараро битим имзоланади

    13.01.2022, 19:39

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мудофаасини бошқариш миллий марказини бориб кўрди

    13.01.2022, 19:36

    Қашқадарёда ҳаракатсиз турган Cobalt’нинг газ баллони портлаб кетди (видео)

    13.01.2022, 19:24

    Тошкентдаги кафеда Хитой фуқароси аёлни оила аъзолари қаршисида урди

    13.01.2022, 19:12

    Ўзбекистондан Қозоғистон шаҳарларига парвозлар 15 январдан қайта йўлга қўйилади

    13.01.2022, 18:48

    «Далилларни сохталаштириш каби ҳолатлар ҳам аниқланган». Қашқадарёда чемпионнинг ўлдирилиши юзасидан 26 нафар шахсга нисбатан суд давом этмоқда

    13.01.2022, 18:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.